Ўзбек ва турк кино ижодкорлари копродукция шаклларини излашмоқда

© Агентства Кинематографии УзбекистанаВстреча гендиректора Агентства Кинематографии Фирдавса Абдухаликова и президенти турецкого союза продюсеров TESIYAPDER Сами Дюндара
Встреча гендиректора Агентства Кинематографии Фирдавса Абдухаликова и президенти турецкого союза продюсеров TESIYAPDER Сами Дюндара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркия кино ижодкорлари Тошкент халқаро кинофестивалида тақдим этиладиган фильмлар сони ва мазмунини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Бухорода Ўзбекистон Кинематография агентлиги вакиллари ҳамда туркиялик киноижодкорлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Ўзбекистон Кинематография агентлигига асосан.
Хорижлик меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифи “Турк дунёси мамлакатлари: Ўзбекистон - Туркия. Кино саноати соҳасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва копродукция шаклларини излаш" шиори остида бўлиб ўтмоқда.
Учрашув давомида бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Шунингдек, туркларнинг “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалидаги иштироки, тақдим этиладиган фильмлар сони ва мазмуни ҳам муҳокама этилди.
Тадбир якунида меҳмонлар учун Бухоронинг диққатга сазовор жойлари ҳамда шаҳар кинотеатрларига ҳам экскурсия уюштирилди.
Солнце на вкус - процесс съемки нового российско-узбекского фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Қалбларни эритган ўзбек қуёши: Ўзбекистон ва Россия ижодкорларининг янги картинаси
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Ипак йўли дурдонаси” киноанжумани 1968 - 1997 йилларда мунтазам ўтказиб келинган "Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали"ининг давомчиси ҳисобланади.
Бу йилги халқаро киноанжуман 28 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда ва унда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Белорус, Озарбайжон каби бир қатор давлатлар иштироки кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0