Аналитика

“Россия Европа бўлади”: АҚШ ва Польша муносабатларида нима рўй берди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишФлаги США и Польши
Флаги США и Польши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ксения Мельникова. Байден АҚШнинг Польшадаги элчиси этиб таниқли америкалик сиёсатчи Збигнев Бжезинскийнинг ўғли Марк Бжезинскийни тайинлашни таклиф қилди. Буни нафақат Москвада, балки Шарқий Европанинг барча пойтахтларидан размий деб ҳисоблашган бўлишарди. Аммо Варшава дипломатни қабул қилишни хоҳламаяпти. Польша ва Қўшма Штатлар ўртасида нималар рўй бермоқда – РИА Новости ўрганди.

Отасига тортган

Америка маъмуриятининг қисқа хабари Шарқий Европада шов-шувни келтириб чиқарди. “Президент Жозеф Байден Марк Бжезинскийни Польша Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинламоқчи эканини эълон қилди”, - дейилади Оқ уй сайтида. Энди унинг номзодини сенат маъқуллаши керак.
Трамп даврида АҚШни Польшадаги вакили Жоржет Мосбахер эди. Январь охирида у бу лавозимдан кетди.
Башни Московского Кремля и купола Покровского собора на закате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Россия
Кремль Россияни “нормал бўлмаган мамлакат” деб атаган Польша президентига жавоб қайтарди
Марк – 1977-1981 йилларда президент Жимми Картер даврида миллиф хавфсизлик маслаҳатчиси бўлган Збигнев Бжезинскийнинг ўғли. “У поляк тилида эркин гаплашарди, Польшада уни яхши билишар ва ҳурмат қилишарди”, - деб ёзади “Associated Press”.
Бжезинскийни совуқ урушдаги америка ғалабаси ҳаммуаллифи деб ҳисоблашади. У америкаликларнинг Афғонистонда совет режимига қарши курашган мужаҳедларни фаол қўллаб-қувватлашлари тарафдори бўлган. 1970 йилларда АҚШ Совет Иттифоқи Ўрта Шарққа жалб қила олди. Кейинчалик Збигнев НАТОни кенгайтириш ва Россияни тутиб туриш ташвиқотини олиб борди.
Таниқли сиёсатчининг фикрига академик ва дипломатик ҳамжамиятнинг ҳамма ҳам вакиллари қўшилмасди. “Украина Европа дунёнинг бир қисми бўлишини хоҳлаётганини исботлаши керак. Агар у буни уддаласа, Россия учун ягона истиқбол – воқеликка кўниш ва ўзи ҳам Европанинг бир қисми бўлиши”, - дея башорат қиларди у. Катта Бжезинский, афтидан, Украинага катта аҳамият берган. “Усиз Россия империя бўлишдан тўхтайди, - деб ҳисобларди у. – Сотиб олибган, кейин эса қарам қилинган убилан эса автоматик равишда империя айланади”.
“Збига” ўғли ҳам Шарқий Европа ва Евроосиёни фаолияти мавзуси сифатида танлади. Кичик Бжезинскийнинг дипломатик тажрибаси бор: Президент Клинтон маъмуриятида у Россия ва Евроосиё ишлари бўйича директор бўлган, кейин Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашида Болқон ярим ороли бўйича директор. Барак Обаманинг сайлов штабида ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган, 2011 йилдан 2015 йилгача Швецияда элчи бўлган. 54 ёшли Бжезинский – юрист, Дартмут коллежи ва Виржиния университетида таҳсил олган. Сал кейинроқ Оксфордда сиёсатшуносликни ўрганган, поляк ва француз тилларини билади.
Бжезинскийнинг Варшава билан муносабатлари алоҳида. У у ерда Фулбрайт стипендия лойиҳаси асосида ўқиган, “Польшада конституционализм учун кураш” китобини ёзган. Польша Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени билан тақдирланган – бу мукофотни президент халқаро ҳамкорлик ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни мустаҳкамлашдаги улкан ютуқлар учун беради.

Умуман равнақ учун эмас

Польша билан чамбарчас алоқалар бу ҳолатда ҳойнаҳой зарар етказишга қодир. Польшанинг “Onet” янгиликлар порталининг мамлакат ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда ёзишича, Варшава ҳозирча Бжезинскийга агреман беришдан бош тортяпти.
Сабаби – Польша фуқаролиги. Гап шундаки, Маркнинг отаси – Збигнев Бжезинский – 1928 йилда Варшавада туғилган ва унинг фарзандлари Польша қонунларига кўра автоматик равишда бу мамлакат фуқаролари саналади. Шу билан бирга уларнинг ҳеч қандай расмий ҳужжатлари йўқ. 1961 йилдаги Вена конвенциясининг дипломатик муносабатлар тўғрисидаги 8-моддасида айтилган: дипломатик миссия аъзолари улар ўша давлат фуқаролари бўлишлари шарт. Лекин шу билан бирга, уларни тайинлаётган давлат дипломатни қабул қилиш ҳуқуқига эга, агар у ва унинг фуқароси ҳам рози бўлса.
Аммо Польша ТИВнинг кўп йилик амалиёти бошқа. “Польша фуқароси дипломатик миссияни (Польшада) бажармаслиги шарт, зеро солиқ ёки юридик иммунитет талаб қилиши мумкин. Қоида амал қилади: “Ўз мамлакатида элчи бўлолмайди”, - дея тушунтиришмоқда маҳаллий ОАВлар. Дипломатик ваколатхонага раҳбарлик қилиш учун Марк президент Анжей Дудага уни фуқароликдан маҳрум қилишни сўраб мурожаат қилишига тўғри келади. Бу талаб Байден маъмурияти ва кичик Бжезинскийнинг ўзини ҳам ҳайратга солди. У ўзини поляк деб ҳисобламаслиги ва умуман бу мамлакат фуқароси эмаслиги айтяпти. Бироқ Варшаванинг фикри бошқача. Бжезинский Дудадан бирор бир нарсани сўрашдан бўйин товлаяпти. “Америка ҳукумати бу жараённи таҳқирлаш деб ҳисоблайди, зеро Польша томони АҚШ бунинг истакларини жимгина бажаришини истайди”, - дея ёзади Wyborcza.
Флаг Польши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Колумнистлар
Польшага Калининград керак: можаро бошланиб бўлди
Одатда мамлакатлар аграмен сўровини бир ой ичида кўриб чиқади, лекин дўст давлатлар икки ҳафтада ҳам ишни пиширишади. АҚШнинг Варшавадаги элчиларига икки-уч кунда ҳужжат берган вақтлари ҳам бўлган. Номзоддан норозилик ва жараённи чўзишни одатда муносабатлар ёмонлашишининг сигнали деб ҳисоблашади. Гап умуман Бженскийнинг фуқаролигида эмас, балки Польша ҳукуматининг Вашингтондаги янги президент маъмурияти билан алоқаларида эканлиги истисно қилинмааган. “Бу мавзу – америкаликларга босим ўтказиш учун баҳонадан бошқа нарса эмас. Барча манбаларимиз таъкидлашяптики: бундан маълумотнинг ОАВга сиздирилиши ҳам элчи Бжезинскийнинг эҳтимолий дипломатик миссияси учун, ҳам Польша-АҚШ муносабатлари учун фалокатлик оқибатларга эга бўлиши мумкин”, - дея ёзади Wyborcza.
Варшава ва Вашингтон иттифоқдошлар бўлишларига қарамасдан, уларнинг бир-бирларига бўлган даъволари оз эмас. Масалан, Анджей Дуда Жозеф Байденни АҚШ президенти лавозимига сайланганлиги билан Германия, Британия ва Франция каби 7 ноябрда эса, балки декабрь охирида – овоз беришнинг расмий натижалари эълон қилинганда табриклади. Яқинда Варшава Вашингтонни у “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказишга рухсат бергани учун танқид қилди. АҚШ – хусусан, янги маъмурият – Польшани унинг фуқароларининг демократик эркинликларини чеклашда айблайди. Бир гуруҳ америкалик сенаторлар Польшада “демократиянинг доимий регресси” борлигини таъкидлаганди. Июль ойида Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс Варшавага матбуот эркин ва мустақил бўлиш кераклигини эслатиб қўйди.

“Россиядаги унинг ролига керагидан ортиқча баҳо берилган”

Кўпчилик Марк Бжезинский отаси сингари русобоф сиёсатини ўтказишидан ҳадиксирашмоқда. 2020 йил июлида унинг акаси Ян Вашитгтон Москвага нисбатан етарлича қаттиққўл бўлмаганини айтди. Унинг фикрича, бундай ёндашув Кремлнинг ташқи сиёсий йўналишини ўргартирмаган ва ҳатто “Россия президентига жасурлик бағишлаган”.
Бжезинскийнинг Польшадаги Америка элчиси этиб тайинланиш эҳтимолинини Варшава ва Москва муносабатлари нуқтаи назаридан кўриб чиқмаслик керак. Бу уларга таъсир кўрсатмаслиги керак, деб ҳисоблайди Е.М. Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти катта илмий ходими Дмитрий Офицеров-Бельский. “Бу ерда Россия учун ҳеч қандай сигнал йўқ. Америкаликлар, ҳойнаҳой, ҳатто тасаввур қилишмайди, Москвада Збигнев Бжезинский фигурасига қанчалик ортиқча баҳо берилган. АҚШда у маслаҳатчи, ҳукуматга яқин киши эди, бироқ уни ҳеч ким нуфузли интеллектуал ва боз устига Совет Иттифоқи ғоясга қарши курашувчи деб ҳисобламаган. Бжезинскийнинг тайинлаш ёрдамида АҚШ полякларга майлни намоён этишмоқчи бўлишди”, - дейди эксперт.
Американская военная техника перед переброской в Европу для участия в учениях DEFENDER-Europe 20 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2020
Дунёда
“Вирус қайда қолди?”: Польшада АҚШ қўшинлари иштирокида ҳарбий машқ бошланди
У элчининг шахсияти кўзган кўринарли экани, лекин у халқаро сиёсатда асосий ролни барибир ўйнамаслигини таъкидлайди. “АҚШнинг Польшадаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари бирор бир муҳим функцияни бажаради деб ўйламайман. Унга унчалик кўп нарса ҳам боғлиқ эмас”, - ишончи комил Офицеров-Бельскийнинг.
Унинг фикрича, Варшава ва Вашингтон муносабатлари, ҳеч нарсага қарамасдан ажойиб. Мамлакатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик мавжуд. Буюк Британия ЕИдан чиққандан сўнг Польша автоматик равишда АҚШнинг Европа Иттифоқидаги содиқ ва изчил иттифоқдоши, унинг таъсири агенти бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала