Тошкентда аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келаётган уч кишига чора кўрилди

© SputnikДевушки в хиджабах
Девушки в хиджабах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Oбуна бўлиш
Учтепа туманида аёл ва қизларга ноқонуний диний таълим бериб келган 3 нафар аёл маъмурий жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманида аёллар ва қизларга ноқонуний диний таълим бериб келган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролар К.А., Р.Х., Р.Л. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз таълимдан сабоқ бериб келган.
В руках у Анияш апа Коран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
Диний таълим фақат малакали мутахассис томонидан берилиши мумкин
Ушбу шахсларга нисбатан Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган.
Суд уларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазосини тайинлаган.
Янгиликлар лентаси
0