Янги ўқув йилида рус тили бўйича 600 мингта янги дарсликлар чоп этилади

© Sputnik / Сергей ПятаковУчебники для русскоязычных школ в Российско-Таджикском (славянском) университете
Учебники для русскоязычных школ в Российско-Таджикском (славянском) университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Oбуна бўлиш
Россиялик мутахассилар билан ҳамкорликда ўзбек ва рус тилида таълим берадиган мактаблар учун алоҳида дарсликлар ишлаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Россия таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги “Класс!” ташаббуси доирасида биргаликда Тошкентда рус тилидан 100 мингта янги дарслик чоп этишди, Халқ Сўзи хабарига асосан.
Ушбу дарсликлардан янги ўқув йилида ўзбек мактабларининг иккинчи синф ўқувчилари шуғулланишади. Умумий ҳисобда 600 мингга яқин китоблар чоп этилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу дарсликлар янги ўқув дастурига мувофиқ, рус тилини хорижий тил сифатида ўрганаётган ўқувчилар учун махсус ишлаб чиқилган. Уларни яратишда Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи муаллифлари иштирок этишди. Жамоага Герцен номидаги РГПУ (Россия Давлат Педагогика университети) қошидаги кўм маданиятли ва икки тилли ОТМлар аро Маркази директори Елизавета Хамраева бошчилик қилди.
“Класс!” лойиҳаси доирасида рус тили янги дарсликлари 3-7 синф ўқувчилари учун фойдаланилади, янги ўқув йилидан бошлаб эса – 8-11 синф ўқувчилари учун.
Ўзбек тилида таҳлим оладиган мактаблар учун рус тили бўйича бутунлай янги дарслик ишлаб чиқиш 2021/2022 йил охирида якунланади. Шу билан бир вақтда рус тилида таълим оладиган ўзбек мактаблари учун ўқув-дарсликлари ишлаб чиқиш ҳам бошланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, россиялик мутахассислар Ўзбекистонда 2020 йилда ва 2021 йилнинг биринчи ярмида рус тили билимлари бўйича ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида кенг кўламли аудит ўрказишган эди. Ўшанда 13 мингга яқин ўзбекистонлик ўқувчилар ва ўқитувчилар ўз рус тили билимлари ва педагогик компетенцияларини текширишган эди. Россиялик ўқитувчилар Ўзбекистоннинг 70та мактабларида иш фаолияти олиб боришган эди. 2021 йилнинг сентябрь ойида яна 100 нафар мутахассис Ўзбекистонга келиши кутилмоқда: 80 нафарўқитувчи ва 20 нафар методистлар.
Янгиликлар лентаси
0