Болалар омбудсмани институти таъсис этилди

© Unsplash / Marisa HowenstineДети составляют играют в настольные игры
Дети составляют играют в настольные игры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
Болалар омбудсмани ўз ваколатларини мустақил амалга оширади, фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра:
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институти таъсис этилди;
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.
Болалар омбудсмани:
- ўз ваколатларини мустақил амалга оширади, фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
- Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан беш йил муддатга сайланади.
Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.
Фармонга кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Сентябрдан болалар нафақаларининг миқдори ва қамрови ошади – янги қонун
Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан қуйидагилар ташкил этилади:
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
- туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари.
Вазирлар Маҳкамаси шўъбаси ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг ҳудудий тузилмаларига ишга биринчи навбатда “психология”, “юриспруденция” ва “ижтимоий иш” соҳалари бўйича олий маълумотга эга фуқаролар қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0