Жамият

Муфтий Усмонхон Алимовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

© Международный пресс-клубУсмонхон Алимов - Председатель управления мусульман Узбекистана, муфтий
Усмонхон Алимов - Председатель управления мусульман Узбекистана, муфтий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Муфтий ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси муолажаларини олмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, муфтий ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси муолажаларини олмоқда.
“Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муфтий Усмонхон Алимов Москвада даволанаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала