Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланди

© Sputnik / Оливер Ондрас / Медиабанкка ўтишВакцинация препаратом Sputnik V
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган.
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Ўзбекистонда мажбурий эмлаш ҳақидаги қонун кучга кирди
Шунингдек, тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди. Штатида тиббиёт хизмати, тиббиёт хизматининг шифокор лавозими бўлмаган ҳарбий қисм ва муасасаларнинг шахсий таркиби ҳаракатдаги эмлаш бригадалари томонидан эмлаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди.
Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 хитой-ўзбек вакцинасидан, шунингдек “Спутник V”, “Moderna” вакциналаридан фойдаланилмоқда.
“Бугунги кунга келиб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг 94,7 фоизи — 1-босқичда, 91,6 фоизи — 2-босқичда, 61,1 фоизи эса 3-босқичда эмланди”, - дейилган хабарда.
Август ойидан бошлаб Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0