Жамият

Қайси вакцина дельта-штаммдан яхшироқ ҳимоя қилади?

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины Sputnik V
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Pfizer вакцинасининг дельта штаммга қарши самарадорлиги - 42%, Modernaники — 76%, "Спутника V"нинг самарадорлиги эса — 83%ни ташкил қилган.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Американинг MedRxiv сайти хабарига кўра, ҳамма вакциналар ҳам коронавируснинг дельта штаммидан самарали ғимоя қила олмайди.
Хусусан, Pfizer вакцинасининг дельта штаммга қарши самарадорлиги - 42%ни ташкил қилган, Moderna вакцинасиники эса — 76%. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бир неча кун олдин "Спутника V" вакцинасининг коронавирусга қарши самарадорлиги 83%ни ташкил қилишини маълум қилган эди.
Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотда Moderna ва Pfizer вакциналари билан эмланган 180 минг киши иштирок этди. Тадқиқотнинг мақсади, узоқ вақт давомида вакциналарнинг турли янги штаммларга қарши самарадорлигини баҳолаш эди. Шу сабабли ҳам изланишлар бир неча ой давомида: январдан июлгача ўтказилган.
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Дунёда
Исроил “Pfizer” вакцинасининг дельта-штаммга қарши самарасиз эканини маълум қилди
Ўтган даврда иккала вакцина ҳам коронавируснинг дастлабки штаммига қарши юқори самарадорлик кўрсатган: Moderna – 86%, Pfizer — 76%. Лекин июль ойида, янги штамм пайдо бўлганидан сўнг уларнинг самарадорлиги пастга тушган.
“Миннесота штатида ўтказилган тадқиқотда mRNA-1273 (Moderna) вакцинасининг самарадорлиги 76%, BNT162b2 (Pfizer) вакцинасининг самарадорлиги эса - 42%гача тушиши кузатилди”, - дейилган хабарда.
Тадқиқотнинг якуний хулосасаи сифатида олимлар Moderna вакцинаси билан эмланганлар бутун кузатив давомида Pfizer билан эмланганларга нисбатан 2 баравар яхшироқ ҳимояланган, деб хабар қилишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала