Россия

Россия ва Ўзбекистон журналистлари ОАВни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишади

© Sputnik / Нина Зотина / Фотобанкка ўтишЛоготип Россотрудничества
Логотип Россотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Икки мамлакат журналистлари Тошкентда медиа соҳасидаги жорий вазиятни муҳокама қилиб, янги ёндашувларни ишлаб чиқадилар.
ТАШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россотрудничество ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси базасида "Россия ва Ўзбекистон ўртасида очиқ мулоқот: журналистика, медиа ва форматлар" деб номланган давра суҳбати ўтказилади.
Тадбир "МедИАЦИЯ: Тошкент ҳафталиги" халқаро дастури доирасида ўтказилмоқда. Тадбир Москва давлат университетисобиқ иттифоқ ҳудудидаги ижтимоий ва сиёсий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлилий маркази ва Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси томонидан Президент грантлари жамғармаси кўмагида ташкил этилмоқда.
Солнце на вкус - процесс съемки нового российско-узбекского фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Маданият
Қалбларни эритган ўзбек қуёши: Ўзбекистон ва Россия ижодкорларининг янги картинаси
Маълум қилинишича, минтақавий мулоқот вақтида медиа ва журналистика соҳасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиш таклиф этилмоқда.
"Тажриба алмашиш ва етакчи ОАВ вакиллари билан биргаликда ишлаш янгича ёндашувлар ва амалиётларни ишлаб чиқиш, мавжуд кўникмаларни такомиллаштириш ва муаммоларга ечим топишга ёрдам беради", дейилади пресс -релизда.
Давра суҳбати рақамли журналистика, ахборотни юзаки қабул қилиш - клип фикрлаш, ОАВ ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик моделлари, шунингдек, икки мамлакат журналистларининг ўзаро алоқалари истиқболлари каби мавзуларни муҳокама майдонига айланади.
Дастур якунида журналистлар пули яратилади, бу келажакда Россия бўйлаб пресс-тур ва "Марказий Осиё + Россия" форматидаги кенг кўламли конференция доирасида иштирокчиларни медиа кунтартиби бўйича бирлаштириш имконини беради.
Учрашув 2021 йилнинг 19 августида 18.00да қуйидаги манзилда бўлиб ўтади: Тошкент, Восит Вохидов кўчаси, 55.
Тадбирга рўйхатдан ўтиш учун mediaschool.mediaciya@gmail.com манзилига ФИО, лавозими ва телефон рақами ёзилган маълумотларни 17 август кунига қадар йўллаш керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала