Жамият

Сентябрдан болалар нафақаларининг миқдори ва қамрови ошади – янги қонун

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Биринчи сентябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга 18 ёшгача тўланадиган ягона болалар нафақаси жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ушбу йилнинг 1 сентябридан бошлаб, кам таъминланган оилаларда болалар нафақаларининг миқдори ва қамрови оширилади. Бу ҳақида янги қабул қилинган Президент фармонида айтиб ўтилган.
Хусусан, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ва кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ўрнига - 18 ёшгача тўланадиган ягона болалар нафақаси жорий этилади.
Болалар нафақасининг янги миқдорлари белгиланади:
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун — 250 000 сўм (+56 000 сўм);
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун — 325 000 сўм (+131 000 сўм);
иккинчи фарзанд учун қўшимча — 150 000 сўм (+186 000 сўм);
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун — 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори — 380 000 сўм.
2022 йил 1 январдан бошлаб “кам таъминланган” тоифасига киритишда, оиланинг жон бошига бир ойлик даромади ва Республикада белгиланган жон бошига минимал истеъмол харажатлар миқдори ҳисобга олинади. Минимал харажатлар миқдорини Статистика қўмитаси мунтазам эълон қилиб боради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала