Толиблар* Қандаҳордаги қамоқхонани эгаллаб олишганини маълум қилишди

© AFP 2023 / NOORULLAH SHIRZADAВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
Толибларнинг* баёнотига кўра, юзлаб маҳкумлар озод қилинган, муассаса ходимлари эса таслим бўлишган.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид ҳаракат аъзолари Афғонистондаги Қандаҳор қамоқхонасини эгаллаб олишганини маълум қилди.
“Қандаҳор шаҳридаги марказий қамоқхона узоқ қамалдан сўнг бугун кечқурун тўлиқ эгаллаб олинди”, - дейилади Мужоҳиднинг 11 август куни Twitter᾽да чоп қилинган хабарида.
Толибларнинг* баёнотига кўра, юзлаб маҳкумлар озод қилинган, муассаса ходимлари эса таслим бўлишган.
Ўз навбатида, Tolo News телеканали маҳаллий аҳолининг сўзларига таянган ҳолда “Толибон”* Қандаҳор ва Урузган вилоятларига ҳужумни қайта бошлаганини хабар қилмоқда.
Военнослужащий Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
ОАВ: Қундузда юзлаб афғон ҳарбийлари толибларга* таслим бўлди
Куни кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараси “Толибон”* жангарилари томонидан назорат қилинаётганини маълум қилган эди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0