Жамият

Тошкент вилоятида бир гуруҳ экстремистлар ушланди

© Sputnik / Табылды КадырбековНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқланди.
Экстремистлар Тошкент вилояти Прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган "Хавфсиз ҳудуд" тезкор тадбири давомида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Ҳодисалар
ИИВ экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар ўзбекистонликни қидирувга берди
Шунингдек, ёнида тиғли жисм олиб юриш, белгиланган карантин ва "Паспорт-виза" қоидаларини бузиш, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, безорилик ҳамда ноқонуний ов қуроли сақлаш каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб белгиланган тартибда чора кўрилган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳудудида ИИББ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли, тезкор профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва унинг натижалари эълон қилиб борилиши ҳақида хабар берилганди.
Тадбир доирасида жиноят содир этиб тергов ва суд органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала