Ҳодисалар

Тошкентда бепул ўзбек-хитой вакцинасини пуллашга уринганлар ушланди

© SputnikРуки в наручниках.
Руки в наручниках. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
186 дона ZF-UZ VAC2001 вакцинаси 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) баҳоланган.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридада коронавирусга қарши бепул вакцинани сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа июль ойида рўй берган. Фуқаро "Телеграм" мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган вакцинаси сотилаётгани ҳақида эълонни кўрган ва ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 8 июль куни Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган "Гурман" кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона ZF-UZ VAC2001 вакцинасини 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1400 долларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.
Бутылочка с вакциной AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Жамият
Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради
Ҳолат юзасидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси 2-қисми "б" банди (Дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши очилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала