Иқтисод

Тошкентда хизматлар соҳасида қарийб 500 мингта иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Бу режа янги тадбиркорлик субъектлари ва туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш каби йўллар билан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Президент бу соҳани иқтисодиётда муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Хусусан, жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида хизматлар соҳасида 415 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Бу режа янги тадбиркорлик субъектлари ва туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш, биринчи қават ва ертўлаларни ижарага бериш орқали амалга оширилади.
Жумладан, июнь-июль ойларида 24 минг киши ўзини ўзи банд қилган, янги тадбиркорлик субъектларида 17 минг фуқаро ишли бўлган.
Президент бу тажрибани мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш бўйича топшириқ берди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиб, хизмат кўрсатувчиларга молиявий енгилликлар бериш орқали улар фаолиятини расмийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о прогрессе реформ в сфере госуслуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Жамият
Ўзбекистонда давлат хизматлари муддати қисқартирилади ва тўлов миқдори камайтирилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала