Жамият

Тверь вилоятида Уруш йилларида бедарак йўқолган яна бир ўзбек аскари топилди

© ПО "Пионер"Поисковый отряд "Пионер"
Поисковый отряд Пионер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Иккинчи Жаҳон уруши йилларида бедарак йўқолган Тошкентлик аскар Аминов Ҳасаннинг яқинларини қидирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Еттинчи август куни Россиянинг Тверь вилояти, Ржев шаҳри яқинида Иккинчи Жаҳон уруши йилларида бедарак йўқолган яна бир Ўзбекистонлик аскарнинг қолдиқлари топилди.

Аскар медальонидаги ёзувга мувофиқ, у Тошкент шаҳри, Октябрь тумани, Ҳамза кўчаси, 15 боши берк кўча, 41 уйда яшовчи, 1915 йилда туғилган Аминов Ҳасан. Турмуш ўртоғининг фамилияси Таджиева. Қидирув жамоаси Ўзбекистонда ушбу аскарнинг яқинларини топишда ёрдам беришни сўрамоқда*.

 
Маълумот учун “Пионер” қидирув жамоаси 2016 йилда Михаил Богданов номли кўнгилли фуқаро томонидан ташкил қилинган эди. Уч йил ичида ушбу жамоа Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ржев шаҳри атрофида қурбон бўлган 600 га яқин аскар-во зобитларнинг қолдиқларини топиб, уларни муносиб равишда қайта дафн этишган. 20 нафарга яқин дараксиз йўқолган аскарларнинг исми-шарифлари аниқлаштиирилиб, уларнинг буюмлари қариндошларига топширилган.
* Қидирув жамоаси таъкидлашига кўра, ёзув жуда ноаниқ кўринишда бўлгани туфайли унда айрим ноаниқликлар бўлиши мумкин. Маълумотлар ўша даврга доир ҳарбий архивлар ва бошқа ҳужжатларга асосланган.
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала