“Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилди - ундан мақсад нима?

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ ушбу жамоат фондини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағ сифатида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Хорижда истиқомат қилаётган юртдошларни бирлаштириш мақсадида “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
"Ватандошлар" жамоат фондини ташкил этишдан мақсад Хорижда истиқомат қилаётган юртдошларни тарихий Ватани атрофида жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтиришдан иборатдир", дейилади хабарда.
Санкт-Петербург в рамках программы Здравствуй, Россия! посещают молодые соотечественники из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2018
Хориждаги ватандошларни қайтиши учун имтиёзлар жорий этилди
Бундан ташқари ушбу фонд фаолиятига қуйидаги вазифалар юклатилади;
- халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, ватандошлар истиқомат қилаётган мамлакатларнинг қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
- хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни белгиланган тартибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
- хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
- хорижда Ўзбекистоннинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ватандошларга маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш;
- ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2020
Россиядан ватандошларни олиб келиш учун қўшимча чартер рейс қўйилди – жадвал
- хорижий давлатларнинг таълим ўзбек тилида олиб борилаётган муассасаларида педагог кадрларга бўлган мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ватандошларимизнинг республика олий таълим муассасаларида таълим олишларига кўмак кўрсатиш;
- ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ватандошларимизнинг юртимиз нуфузини оширишга қаратилган илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
- хорижда ватандошлар томонидан ташкил этиладиган нуфузли тадбирларда мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, диний уламолари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашда кўмаклашиш;
- хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш;
Как посольство помогает мигрантам и студентам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2020
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга қандай ёрдам бермоқда
- хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид маълумотлар билан таъминлашга қаратилган интерфаол электрон портални юритиш;
- хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар дуч келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш миграция ва таълим соҳаларида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли давлат органларига киритиб бориш;
- Фонд Уставига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш ва шу кабилар.
Ҳужжатга мувофиқ Фонд учун алоҳида бино фойдаланишга тайёрлангунига қадар Ташқи ишлар вазирлиги биносига вақтинчалик текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0