Янгиланган ФИФА рейтингида Ўзбекистон 3-поғона юқорилади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
“Оқ бўрилар” Осиё жамоалари орасида 12-поғонани эгаллаган.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. ФИФА расмий сайтида терма жамоаларнинг янги рейтинги эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-поғона юқорилаб, 83-ўринни (1284 очко) банд этган. “Оқ бўрилар” Осиё жамоалари орасида 12-поғонани эгаллаган.
Қўшнилардан Қирғизистон 101, Тожикистон 116, Қозоғистон 124, Туркманистон эса 130-ўринда.
Бельгия миллий терма жамоаси пешқадамликни сақлаб қолган. Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларида футбол бўйича чемпионликни қўлга киритган Бразилия иккинчи поғонада. Амалдаги Жаҳон чемпионати ғолиби Франция учинчи ўринда. Англия ва Италия биринчи кучли бешликка якун ясаган.
Эслатиб ўтамиз, Футбол бўйича Жаҳон чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан сўнг Вадим Абрамов бош мураббийликдан кетди.
Янгиликлар лентаси
0