Барча Олимпиада иштирокчиларига пул мукофоти берилади – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёв на встрече с олимпийцами
Шавкат Мирзиёв на встрече с олимпийцами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Oбуна бўлиш
Келажакда нафақат Олимпиада, балким бошқа халқаро нуфузли мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларига ҳам пул мукофотлари бериш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиада Ўйинларида иштирок этган барча спортчиларга ва айрим мураббийларга пул мукофотлари тақдим этди.
"Албатта, жаҳоннинг энг йирик спорт мусобақаси бўлмиш Олимпия ўйинларида иштирок этишнинг ўзи катта шараф ва масъулият. Буни барчамиз яхши тушунамиз. Бунинг учун қанча оғир довонлардан, машаққатли синовлардан ўтиш талаб этилади. <…>
Биз Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг тренерлари ҳамда барча иштирокчиларни муносиб тақдирлашга қарор қилдик”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусан, Олимпиадада иштирок этган бир спортчига 5 минг АҚШ доллардан, олтин медал соҳибларига 200 минг, бронза медаллар соҳибларига 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилди.
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Президент Олимпиада чемпионларини ва уларнинг ота-оналарини табриклади
Ундан ташқари, президент спортчиларни тайёрлашда фидойилик кўрсатган Тўлқин Қиличев, Павел Хан, Фарҳод Мирзажанов, Нурали Қобулов, Музаффар Абдураҳмонов каби тажрибали мураббийлар номини айтиб ўтди ва олтин медал олган спортчининг тренерига 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳиблари мураббийларига - 20 минг АҚШ долларидан мукофот беришга қарор қилдик, деди президент.
Шунингдек, президент келажакла нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб чиққан спортчилар ва уларнинг тренерларига 500дан 3 минг долларгача мукофотлар беришга қарор қилинганини айтиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0