Нотинчлик туфайли Афғонистонда суюлтирилган газ нархи кескин ошди

© AFP 2023 / NICOLAS ASFOURIМужчина перевозит газовые баллоны. Кабул, Афганистан
Мужчина перевозит газовые баллоны. Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон чегарасида суюлтирилиган газни Қобул ва бошқа йирик шаҳарларга қарагандан 2 баравар арзонга сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Афғонистон ҳудудида толибон ва ҳукмуат қўшинлари орасидан жанглар бошланиши билан Қобулда суюлтирилган газ нархи кескин ошди, деб хабар қилмоқда Tolonews нашри.
“Сўнгги 20 кун ичида Қобулда султирилган газнинг 1 кг нархи 20 афғонийга ошди. Бундай ўсиш сўнгги 20 йил давомида кузатилмаган эди”, - деб ёзади нашр.
Қобул савдо дўконларининг бирининг сотувчиси Муҳамад Хон айтишига кўра, унинг кунлик даромади 150 афғонийгача тушиб кетган. Унинг фикрича бунга сабаб Афғонистондаги нотинчлик ва ҳукумат назорати йўқлиги. Нотинчлик туфайли одамлар янада қашшоқлашган, савдо-сотиқ даражаси кескин тушиб кетган.
Газ билан савдо қилувчи улгуржи компаниялар унинг нархини 40%га оширган. Сабаб – Афғонистон йўлларида хавф даражасининг кескин ошиб кетишида ва газ етишмаслигида.
“Айни дамда бир тонни суюлтирилган газ 760 доллар туради. Олдин унинг нархи 650 доллар эди. Лекин Афғонистон чегарасида ушбу газни Қобул ва бошқа йирик шаҳарларга қарагандан 2 баравар арзонга сотиб олиш мумкин”, - дейилади хабарда.
Маълум бўлишича Афғонистон йилига 685 тонна суюлтирилган газ истеъмол қилади.
Янгиликлар лентаси
0