Церемония открытия XXXII летних Олимпийских игр - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон Токио Олимпия ўйинларида
23 июлдан 8 августга қадар Токиода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 71 спортчидан иборат Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади.

Президент Олимпиада чемпионларини ва уларнинг ота-оналарини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Шавкат Мирзиёев, спортчилар, уларнинг ота-оналарига ушбу юксак натижалар учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашиб, уларни юқори натижалар билан билан табриклади.
Президент, спортчиларга нуфузли халқаро ўйинларда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилиб унинг байроғини юксак кўтарганлари Ўзбекистон Мустақиллигнинг 30 йиллигига муносиб совғу бўлганини қайд этди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мусобақаларда иштирок этган 200та давлат ва Ер шарининг энг кучли спортчилари орасида МДҲда иккинчи ва Марказий Осиёда бириничи ўринни эгаллагани – улкан натижа эканини қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Шавкат Мирзиёев, спортчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларига ушбу юксак натижалар учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
Хусусан, президент Ўзбекистон тарихида олтин медални қўлга киритган энг ёш спортчи - 19 ёшли таэквондо устаси Улуғбек Рашидовга ва унинг отаси Исматилла Рашидов ҳамда онаси Оксана Даниленкога эл-юрт номидан ташаккур билдирди.
Шунингдек, Олимпия рекордини ўрнатган оғир атлетикачи Акбар Жўраевнинг онаси Норматова Ҳафизахон синглимизга самимий раҳматимизни айтамиз, - деди Президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Сурхондарёлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг онаси Сабоҳат Жалоловани ҳам табриклаб, президент:
“Исми жисмига мос бу азамат йигит ва унинг меҳрибон онаси Сабоҳат Жалоловани барчамиз қизғин қутлаймиз. Мен улар билан аввал ҳам учрашиб, самимий суҳбатлашганимни ҳамиша яхши таассуротлар билан эслайман”, - деди.
Дзюдочи Давлат Бобонов ва маҳоратли эркин курашчимиз Беҳзод Абдураҳмоновни кескин беллашувларда бронза медалларини қўлга киритганлари билан қутлади ва уларнинг ота-оналарини ҳал алоҳида айтиб ўтди.
“Бугун даврамизда Давлатжоннинг ота-онаси Ҳусниддин ака ва Нурияхон опа, Беҳзоджоннинг отаси Муҳаммаджон Абдураҳмонов ва онаси Муҳаббатхон иштирок этишяпти.
Мана шундай ботир ўғлонларни тарбиялаб вояга етказгани учун уларнинг ота-оналари ва устозларига чин юракдан ташаккур изҳор этамиз", - деди президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.
Маълумот учун, Ўзбекистон ОЛимпия жамоаси Токио-2020 Олимпиада Ўйинларида 3 та олтин ва 2та бронза медалар соҳиби бўлди ва умумжамоа ҳисобида 32 ўринни, МДҲда иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала