Россия

Воронежда автобус портлашида бир киши қурбон бўлди

© Правительство ВоронежаВзрыв автобуса в Воронеже
Взрыв автобуса в Воронеже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда газ баллони портлаган, лекин ҳодиса террорчилик акти бўлиши мумкинлиги ҳам текширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг —Sputnik. Россиянинг Воронеж шаҳрида автобус портлаши оқибатида 18 киши жароҳатланди, оғир жароҳат олган бири киши шифохонада вафот этди, деб хабар қилмоқда Россия ССВ.
“Жароҳатланганлар Воронеж шифохоналарига жойлаштирилган, уларнинг аҳвои турлича: уч кишини шифокорлар оғир аҳволда деб баҳоламоқда, саккиз киши ўрта оғир аҳволда. Яна 7 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилмоқда”, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, ичида 35 нафар йўловчи бўлган ПАЗ русумли йўналишли автобус Воронеждаги "Галерея Чижова" номли савдо маркази олдида 12 август куни кечқурун портлаб кетган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда газ баллони портлаган, лекин йўловчи ташиш компанияси унинг барча автобуслари дизел ёнилғисидан фойдаланишини маълум қилган.
Ушбу муносабат билан Тергов Қўмитаси жиноят иши қўзғатиб, текширувлар ўтказмоқда. Бир вақтнинг ўзида ушбу ҳодиса эҳтимолий террорчилик акти бўлиши мумкинлиги ҳам текширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала