Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Ашраф Ғани афғон халқига мурожаат билан чиқди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПрезидент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани
Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Ашраф Ғани барча кучларни хавфсизликка йўналтирилишини ҳамда 20 йилда эришилган натижалар зое кетишига йўл қўймаслигини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатдаги вазият ва ўз режалари ҳақида афғон халқига видео мурожаатнома йўллади, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
“Мен ҳозир барча афғон халқи хавотирда эканини биламан. Президент сифатида шуни ваъда бераманки, келажакда зўравонликка, аҳолининг у жойдан бу жойга кўчишга мажбур бўлишига йўл қўймайман.
Бугунги вазиятда биз оқсоқоллар билан кенг кўламли маслаҳатларни бошлаганмиз ва яқин вақт ичида уларнинг натижаларии сизга маълум қиламиз. Ҳозир биз биз барча кучларни хавфсизликни оширишга қаратганмиз.
Мен "афғонларга мажбуран боғланаётган" ушбу янги уруш янги қурбонлар, вайронагарчиликлар олиб келишига йўл қўйманман. Биз сўнгги 20 йил ичида эришилган натижалар зое кетишига йўл йўл қўймаймиз”, - деди Ғани.
Афғонистон президент ҳар доим ўз халқига тинчлик фаравонлик истаганини ва келажакда ҳам шу йўалишда давом этишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Толибон айни дамда Афғонистон шимолида ва Қобул яқинида бир неча вилоятлар марказларини эгаллаб олган. Улар Афғонистода ҳукуматни тўлиқ ўз қўлларига олишни истайди, президент Ашраф Ғани билан музокаралар ўтказишни истамайди ва фақат унинг истеъфосини талаб қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала