Энди газ баллонлар ҳам штрих-кодли бўлади - энергетика вазирлиги

© Sputnik / Яков Глинский / Медиабанкка ўтишГазовые баллоны
Газовые баллоны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Oбуна бўлиш
Энергетика вазирлии ушбу йил охирига қадар Қашқадарё вилоятида МДҲда энг йирик газ суюлтириш заводи - “Uzbekistan GTL” ишга туширилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Энергетика вазирлиги истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида хабар қилди.
Вазирлик томонидан санаб ўтилган 10 та Ўзбекистон тарихида энг йирик лойиҳалар орасида қуйидагилар ҳам бор:
2021 йилда Республика ҳудудлари бўйлаб маиший газ баллонларга штрих кодли стикерларни ўрнатиш ишлари якунланади. Энди суюлтирилган газ баллонлари ҳам онлайн назорат қилинади, - дейилган хабарда.
Шунингдек, вазирлик таъкидлашига кўра, 2021 йилда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш (АСКУГ) лойиҳаси доирасида барча 3,5 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар бепул ўрнатиб берилишини ҳам хабар қилмоқда.
Ундан ташқари, энергетика вазирлиги 2021 йилда Қашқадарё вилоятида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларида ягона ва энг йирик лойиҳа ҳисобланадиган - “Uzbekistan GTL” заводи ишга туширилишини ҳам айтиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0