ФВВ аксарият ҳолларда чўкиб кетишига нима сабаб бўлишини айтди

© Sputnik / МЧС РФ / Медиабанкка ўтишНа Кубани автобус с рабочими упал в море
На Кубани автобус с рабочими упал в море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Oбуна бўлиш
Совуқ сув, нотаниш сув ҳавзаси, инсон ўзини яхши ҳис қилмаганда чўмилиш каби ҳолатлар бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра,аксарият ҳолларда совуқ сувда чўмилиш чўкиб кетишга сабаб бўлади, Расмий хабарларга асосан.
Совуқ сувда чўмилиш қўл-оёқ томирларининг тортишишига, оқибатда эса чўкиб кетишга сабаб бўлади, - дейилган хабарда.
Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун қуйидаги чўмилиш қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади:
сув ҳавзаларида тақиқланган жойларда чўмилиш;
сув ҳавзасининг чуқурлиги, тозалиги номаълум бўлган нотаниш жойларда сувга шўнғиш;
қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида;
Сузишни яхши билмайдиган, жисмоний жиҳатдан қувватсиз ёки жароҳатланган инсонларнинг сувга тушишлари қатъиян тақиқланади;
Шунингдек, ФВВ чўмилиш вақтида болаларни қаровсиз қолдириш, болаларни катталар учун мўлжалланган сув ҳавзаларида чўмилтирмасликни тавсия қилади.
Ундан ташқари, вазирлик бассейнлар сувини ҳар 3 кунда алмаштириш лозимлигини, бассейн кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганлигидан далолат беришини ҳам айтиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0