Ўзбекистон АҚШ ҲҲКнинг "захира аэродроми"га айланадими?

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Oбуна бўлиш
Хорижий қўшинлар Афғонистондан чиқарилганидан сўнг Ўзбекистон АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг "захира аэродроми"га айланадими?
Қўшма Штатлар Афғонистондан қўшинларни чиқаргач Ўзбекистонни Афғонистон учун "куч тўплаш маркази"га айлантиришда энг қулай жойлардан бири сифатида қабул қилишда давом этмоқда. Қобулнинг амалдаги ҳукуматини "уфқ ортидан қўллаб-қувватлаш" мақсадида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларини Ўзбекистондаги Қарши-Хонобод авиабазасида жойлаштириш тўғрисида икки томонлама музокаралар давом этмоқда. Ставкалар оширилмоқда. Ижобий қарор америка томони билдирадиган таклифлар жозибадорлиги даражасига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги таъқиқларни енгиб ўтиш шаклига ҳамда КХШТ ва Россия позицияларига боғлиқ.
Афганские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Афғонистон амирликка айланяпти: Россия ва АҚШнинг бунга муносабати фарқ қилмоқда
Афғонистондан хорижий қўшинларнинг олиб чиқарилганидан сўнг "Толибон"*нинг йирик муваффақиятлари фонида Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг расмий вакили 12 август куни американинг Air Force Magazine нашрига АҚШ ҲҲКнинг Ўзбекистондаги базада жойлаштирилишига доир музокаралар давом этаётганини айтди.
2001 йилда АҚШнинг Афғонистонда аксилтеррор операцияси бошланганидан сўнг, америка авиацияси 2005 йилгача Ўзбекистон жануби-шарқидаги Қарши-Хонобод авиабазасидан муваффақиятли фойдаланиб келган. Ундан ташқари, Пентагон махсус операциялар кучлари, 10-тоғ-ўқчи дивизиясидан 1000га яқин одамлар худди шу ерда жойлаштирилди. Америкаликлар ижара учун йилига 10 миллион доллар тўлашган.
Air Force Magazine маълумотларига кўра, бугун Қарши-Хонободда Ўзбекистон ҲҲКнинг 60-алоҳида аралаш авиация бригадаси жойлашган. Яъни парвозлар учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд. Афғонистонгача бўлган – 140 кмга яқин масофа – етарли даражада хавфсиз зонани таъминлаб, толиблар позициялари бўйлаб (Қатардан амалга ошириладиган парвозларга нисбатан) авиазарбаларни амалга ошириш учун вақт ва ёқилғи (маблағларни) камроқ сарфлаш имконини беради.
Трениировочные полёты военных летчиков на аэродроме Ханабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2018
Хонобод аэродромида ўқув-машғулоти бўлиб ўтди
Бироқ, АҚШ жанговар авиациясининг Ўзбекистонга қайтиши осон бўлмайди. 2005 йилнинг 12-13 майидаги юз берган унутилмас Андижон воқеалари, бир қатор америкалик сенаторлар ва ҳарбий-ҳаво кучларининг мустақил мамлакат ишларига шахсий аралашуви (ўзбек қуролланган жангарилари ва диний экстремистларни Қирғизистонга ва сўнгра Руминияга эвакуация қилиш ва ҳ.к.) туфайлигина эмас.
Конституция ва ҳарбий доктрина чет эл қўшинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирилишига рухсат бермайди. Бундан ташқари, Марказий Осиёда маълум бир хавфсизлик тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳар бир давлат ўз иттифоқчилари ва стратегик шериклари, жумладан Россия олдида масъулият ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. 2030 йилгача Россия Федерациясини асосий рақиб сифатида тайинлаган Қўшма Штатларнинг минтақадаги ҳарбий мавжудлиги Россия, КХШТга аъзо Марказий Осиё мамлакатлари, Ўзбекистон ва Туркманистон миллий хавфсизлик манфаатларига жавоб бермайди.

Чегара олди совути

Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли кучлари август ойининг биринчи декадасида Термиз ва Харб-Майдон полигонида Афғонистон билан чегара яқинида қатор қўшма манёврларни амалга оширдилар (https://www.youtube.com/watch?v=Qh4XI-19ugs&t=27s) – машқларга махсус қўшинлар, зирҳланган техникалар, артиллерия, зарба авиацияси жалб этилди. Давлатлар Жанубий стратегик йўналишда жанговар интеграллашувни ўстириб боришга тайёр.
Военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Куч бирликдадир: МОда ҳарбий ўқув-машқлар
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон КХШТга қайтишга шошилмаяпти, аммо бу ишни исталган вақтда амалга ошириши мумкин.
Деярли бир вақтнинг ўзида ва Марказий Осиёдаги вазиятга алоҳида урғу берган ҳолда, 10-12 август кунлари Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара қўшинларининг "Ҳамдўстлик-2021" қўшма қўмондонлик-штаб машғулоти бўлиб ўтди. Иштирокчилар ҳаводан парашютсиз десант ташлаш, жанговар ўқ отиш тактик машқлари, дронлардан фойдаланиш ва бошқа тезкор ҳаракатларни муваффақиятли машқ қилдилар. "Ҳамдўстлик-2021" ташқи чегараларни ҳимоя қилишнинг яхлит тизимини мустаҳкамлашга, МДҲ мамлакатлари хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.
Аввалроқ, россиялик инструкторлар (Сурия ҳарбий тажрибасига эга бўлган Марказий ҳарбий округнинг энг яхши офицерлари) Термиз ва Сазаган полигонларида Ўзбекистон ҚҚ 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини ўқитишган. Дастур мотоўқчилар бўлинмалари таркибида кундузи ва кечки тактик машғулотларни, модернизация қилинган БТР-82 қуроллари ёрдамида ўт очиш тайёргарлиги, гранатадан контрол ўқларни отиш машқлари, ўқ отиш ва артиллерия орқали ўт очишни дронлар ёрдамида бошқариш машқларини ўз ичига олганди.
Российские военные прибыли на узбекско-афганскую границу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
РФ ҳарбийлари "Термиз" полигонига келди – илк суратлар
Ўзбекистон ва Россия ҳар йили 70 дан ортиқ қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлиги қўшма тадбирларини ўтказади. Тошкент ва Москва ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик - минтақавий барқарорликни сақлашда энг муҳим омил ҳисобланади.
Афғонистон Ислом Республикасидаги жанговар ҳаракатларнинг шиддати, толибларнинг янги "амирликни" қуриш режалари - Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи сиёсий позицияларини яқинлаштиради. Икки мамлакат мудофаа вазирликлари 28-апрел куни биринчи марта 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзоладилар. Ҳарбий хавфсизликни таъминлаш бўйича иккитомонлама тадбирлар, халқаро терроризмга қарши биргаликдаги кураш, Ўзбекистон армиясининг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича икки томонлама чора -тадбирлар дастурнинг устувор вазифаларига киради.
Тошкент Россия қуролларининг кенг спектрида ўзи учун замонавий зарба самолётларини, дунёдаги энг яхши ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларини, самарали ва ишончли зирҳли машиналарни танлайди.
Қўшма Штатлар-чи, Ўзбекистонга нима таклиф қила олади?

Эҳтимолий сценарийлар

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1-июл куни бўлиб ўтган музокаралар чоғида терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар ва икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳасида стратегик шерикликни тасдиқладилар. Шу билан бирга, Остин Қўшма Штатлар "умумий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун" Марказий Осиё мамлакатлари билан ишлашда давом этишини таъкидлади.
Умумий муаммо - Афғонистон. 12 август куни Air Force Magazine нашрига маълумот берган ўзбек ҳарбий амалдорининг таъкидлашича, Остин ва Комилов 1 июл куни шунингдек, толибларни жиловлаб туриш учун АҚШ жанговар авиациясини Ўзбекистонда жойлаштириш истиқболи мавзусини ҳам муҳокама қилишган.
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
Гарчи илгарироқ Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг расмий вакили: "Мудофаа соҳасидаги асосий ҳужжатларда бу саволларга аниқ ва аниқ жавоблар бор: мамлакат ҳудудига хорижий ҳарбий базалар ва объектлар жойлаштирилиши мумкин эмас", дея таъкидлаган бўлса-да.
Яъни, май ойида салбий жавоб олган америкаликлар, Ўзбекистон раҳбариятига рад этиш қийин бўлган вариантлар ва ечимларни излаб топишда давом этмоқда. Миссисипи штати Миллий гвардияси билан шериклик, ўзбек учувчилари иштирокидаги Southern Strike қўшма машғулотлари ва Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг катта афзалликлари таъкидланмоқда. Қолаверса, Америка Ўзбекистонга мустақиллик йилларидан буён ислоҳотларга йўналтирилган катта миқдордаги ёрдамни кўрсатган ва ўз "сармоялари"нинг қайтарилишини кутишга ҳақли.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Пентагон Афғонистондаги вазиятни баҳолади
Зарурат туғилса, хорижий ҳарбий объектни қўшма ўқув ёки логистика маркази деб аташ мумкин. Шунга қарамай, Марказий Осиёда Пентагон базаларининг мавжудлиги деструктив (ҳалокатли), бу Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ўнлаб йиллар давом этган шармандали жанговар ҳаракатларда ўз исботини топган.
АҚШ ҳарбий аэродромлари ва бошқа объектларини Афғонистондан Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ёки Қирғизистонга кўчириб ўтказиш Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар мантиғини ўзгартирмайди ва мавжуд минтақавий хавфсизлик тизимини йўқ қилиш билан таҳдид солади.
Мадомики, Пентагон ва иттифоқдошлар 20 йил ичида толиблар билан бевосита Афғонистон ҳудудида кечган урушда муваффақиятларга эриша олишмаган экан, америка қўшинларининг Марказий Осиёга "кўчиб ўтиши"дан кейин ҳам ҳеч нарса ўзармайди.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди
Балки, Афғонистон шунчаки баҳонадир, балки бу ҳаракатлар Россия ва Хитойни "тийиб туриш" учун минтақада қолишга баҳона бўлса керак - бундай сиёсат эса Марказий Осиё давлатлари учун икки чандон хавфлидир.
Конституциявий "табу" ва КХШТ позицияси Пентагоннинг Ўзбекистондаги "уфқ орти" режаларини тийиб тургани аниқ, аммо Афғонистондаги вазиятнинг кейинги кескинлашуви ҳарбий-сиёсий муроса зонасини яратиши мумкин. Бунинг учун Вашингтон энг аввало Москва билан мулоқот оҳангини ўзгартириши, қарама -қаршилик стратегияси ва концепциясига тузатишлар киритиши керак бўлади.
Яна бир кучли минтақавий ўйинчи - ХХР позициясини ҳисобга олмаган соддалаштирилган координаталар тизими ҳозирча шундай.
* – РФда таъқиқланган террорчи уюшма.
Александр Хроленконинг Telegramдаги каналига аъзо бўлинг - https://t.me/AKhrolenko
Янгиликлар лентаси
0