Жамият

Ўзбекистонга яна 276 мингта AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

© Sputnik / Густаво Вальенте / Фотобанкка ўтишВакцина Oxford/AstraZeneca от COVID-19
Вакцина Oxford/AstraZeneca от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
ССВ хабарига кўра, бугунги қадар Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган эмлашлар сони 11,9 млн дозани ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Бугун 14 август куни Ўзбекистонга яна 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинаси олиб келинди деб хабар қилмоқда CCВ матбот хизмати.
"14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Мамлакатимизга келтирилган жами вакцина миқдори 14,8 млн дозадан ошди", - дейилган хабарда.
Бугунга қадар ўзбекистонга олиб келинган вакцинара таркиби қуйидагича:
СПУТНИК V - 370 000 доза;
AstraZeneca - 986 480;
ZF-UZ-VAC2001 - 10 500 000 дозаси;
Moderna вакцинаси - 3 000 060 дозадир.
ССВ хабарига кўра, бугунги қадар Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган эмлашлар сони 11,9 млн дозани ташкил қилмоқда. Кунига ўртача 265 мингдан ортиқ киши эмланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала