Россияда уч кундан буён коронавирусдан ўлимлар сони ошмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишРабота ГКБ № 15 им О. М. Филатова
Работа ГКБ № 15 им О. М. Филатова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Oбуна бўлиш
Касаллик сони ва ўлимлар энг кўп қайд этилган шаҳарлар - Москва, Санкт-Петербург ва Иркутск.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ўтгун суткада Россияда COVID-19га чалинган беморлар орасида 819 нафар ўлим қайд этилди. Бу сўнгги 3 кун ичида ўрнатилган учинчи антирекорд де, хабар қилмоқда оператив штабга асосан РИА Новости.
Москвада 57 киши, Санкт-Петрбургда 42 киши, Иркутск вилоятида 39 киши коронавирусдан вафот этди. Бир кун олдин 815 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Ўтган давр мобайнида коронавирусдан вафот этганлар сони 169 683 кишига етди, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга касалликка чалинаётган фуқаролар сони эса барқарорлашган. Хусусан 13 август куни 22144 киши касалланган бўлса, 12 август куни касалланганлар сони 22277 кишини ташкилш қилган эди.
Янги касалланиш ҳолатлари бўйича олдида Москва — суткасига 2317 киши (бир кун олдин - 2529киши), Санкт-Петербургда — 1823 киши, Москва вилоятида — 1307 киши, Нижний Новгород вилоятида — 544 киши, Свердловскда — 524, Ростовда — 489 ва ҳо казо.
Касалланганлар сони энг кам қайд этилган ҳудудлар Ненецк автоном округи - 12 ва Чукотка - 15 кишидир.
Шу кунга қадар Россияда қайд этилган коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 6.5 миллион кишидан ошди, улардан 5,8 млн кишии тузалиб кетган, вафот этганлар сони 170 мингга яқинлашмоқда.
Маълумот учун бугунги кунга қадар Россияда тўлиқ вакциналанган фуқаролар сони 30 миллиондан ошди, бу аҳолининг 20%ини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0