Санкт-Петербургда мигрантларни эмлаш бошланди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишЦентр вакцинации от COVID-19 в Лужниках
Центр вакцинации от COVID-19 в Лужниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургдаги Миграция маркази ҳудудида меҳнат мигрантларини “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш бошланди.
ТОШКЕНТ, 14авг – Sputnik. Россиянинг “шимолий пойтахти”да ҳам меҳнат мигрантларини COVID-19га қарши бир компонентли “Спутник Лайт”вакцинаси билан эмлаш бошланди.

Эмлаш “Бронка Групп” холдинги таркибига кирувчи Красный Текстильщик кўчасида жойлашган “Ягона тиббий марказ”да амалга оширилмоқда. Бу ерда бир кунда 250 кишигача вакцина олиши мумкин. Марказ патент билан ишлайдиган, патенти йўқ, ЕОИИ фуқароси бўлган хорижий фуқароларни ҳам эмлашга тайёр.

Холдинг директори Никита Муров айтишига кўра, меҳнат мигрантлари одатда транспорт, чакана савдо, коммунал хизмат каби одамлар билан “контакт қиладиган” соҳаларда ишлашади. Шу сабабли ҳам уларни тезроқ эмлаш муҳим.
“Ушбу йўналишда фаол ишлаш жамиятимизда тезроқ коллектив иммунитет ишлаб чиқишига ва вирус тарқалишини олдини олишга хизмат қилади. Келажакда савдо марказлари ва оммавий-овқатланиш муассасаларининг ёппасига ёпилишини (локдаун)олдини олади”, - деди Муров.
Вакцина олиш учун колл-центр орқали Марказ билан боғланиб рўйхатга ёзилиш керак.
“Ягона тиббий марказ” МЧЖ – Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Миграция маркази ҳудудида жойлашган. Ушбу тиббий марказ, шунингдек, меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш билан ҳам шуғулланади.
Янгиликлар лентаси
0