Жамият

Андижон учун 70 та замонавий автобус харид қилинади

Автобусы марки Zhongtong - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Андижон шаҳри марказида замонавий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Бунинг учун “Алпомиш мероси” компанияси Хитойнинг “Zhongtong Bus Holding” корхонаси билан 70 дона автобусларни харид қилиш бўйича 4,375 млн долларлик шартнома имзолаган.
Шартномага мувофиқ, ушбу автобуслардан 20 донаси Андижон вилоятига олиб келинди. Август ойи охирига қадар яна 50 дона автобусни олиб келиш режалаштирилган.
Остановка общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Жамият
Тошкентда 1 августдан бир қанча автобус йўналишлари ўзгартирилади
Вилоят транспорт бошқармаси шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бунинг натижасида шаҳар маркази тўлиқ жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинади. Янги автобуслар ҳаракатининг йўлга қўйилиши билан 200 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан янгилаш аҳолиги сифатли, арзон транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқларни берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала