Мирзиёев ва Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели переговоры
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели переговоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Ашраф Ғани истеъфога чиқишга рози бўлди – ОАВ
Янгиликлар лентаси
0