Жамият

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

© Комитет по делам РелигийМуфтий Узбекистана Усмонхон Алимов
Муфтий Узбекистана Усмонхон Алимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг 71 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Идора муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Муфтий Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган эди. Хусусан, у ўпка ва қон-томир касалликлари, ўпка пневмониясидан даволанаётган эди.
Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.
Усмонхон Алимов Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980-1982 йилларда имом-ноиб, 1987-1989 йилларда, сўнгра яна 1990-2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.
2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилган. 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала