Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда – ТИВ расмий вакили

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Афғонистондаги вазиятга қарамай Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуф Кабулжанов Sputnik мухбирига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Кобулдаги элчихона ва Мозори Шарифдаги консуллик ходимлари ҳали эвакуация қилингани йўқ.
14 август куни Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳри (Термиздан 58 километр жанубда жойлашган) “Толибон”* қўлига ўтгани маълум бўлган эди. Шаҳар топширилгач, Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари Ўзбекистон билан чегара томон чекинган.
Рашид Дустум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Манба: маршал Дўстум Ўзбекистонда
Ўзбекистон томони Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳни қабул қилган.
15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаган. Кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0