Асадов Афғонистон билан боғлиқ воқеалар ҳақида турли миш-мишлар тарқатмасликка чақирди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов
Пресс-секретарь  президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Афғонистон мавзуда спекуляция йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистондаги вазиятни ёритишда турли миш-мишлар тарқатмасликка чақирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатдан бугунги кунда Афғонистонда рўй бераётган воқеалар ҳамманинг диққат марказида ва ОАВлар уларни тезкор ёритишга ҳаракат қиляпти.

“Бу мавзуда спекуляцияга йўл қўймаслигимиз керак. Ҳар хил гаплар ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик керак. Расмий ахборотлар ўз вақтида бериб борилади”, - деди Асадов брифинг давомида.

Давлат раҳбари матбуот котиби тегишли идоралар томонидан бу мавзуга оид сўнгги ишончли маълумотлар жамоатчиликка ўз вақтида етказиб берилиши таъминланишини билдирди.
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
ТИВ Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшагани ҳақида маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0