Сиёсат

Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

© AP PhotoНаводнения на севере Турции
Наводнения на севере Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлган.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари бутун Туркия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия шимолида юз берган сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 нафарга етган. Бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етган. Қурбонлар, хусусан, Кастамону, Синоп ва Бартин вилоятларида қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала