Жамият

Президент муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМуфтий Усмонхон Алимов
Муфтий Усмонхон Алимов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Ўзбекистон ҳукумати муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Усмонхон Алимов давлатимиз ва халқимиз олдидаги унутилмас хизматлари, жамиятимизда бағрикенглик ва динлараро тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига қўшган муносиб ҳиссаси учун ‘Эл-юрт ҳурмати’ ордени билан тақдирланган эди. Халқимизнинг ажойиб фарзанди, машҳур уламо, атоқли жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов шу йил 15 август куни 71 ёшида вафот этган эди.
Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилди. 1982—1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983—1987 йилларда Тошкент ислом институтида, 1989—1990 йилларда Марокаш давлатининг Қаравиййин университетида таҳсил олди.
У Ислом дини асосларини, араб ва форс тилларини чуқур эгаллаб, 1980—2006 йилларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий масжидида имом ноиби, имом-хатиб вазифаларида самарали фаолият олиб борди.
Усмонхон домла ўзини “Имом Бухорийнинг ходими” деб ҳисоблар ва бундай шарафли ном билан доимо фахрланар эди. У биринчилардан бўлиб ‘Имом Бухорий баракоти’ асарини ёзган етук уламо.
Глава Управления мусульман Узбекистана Усмонхон Алимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Жамият
Муфтий Усмонхон Алимовнинг дафн маросими Самарқандда бўлиб ўтади
2000—2006 йилларда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби лавозимида сидқидилдан меҳнат қилиб, катта билим ва ҳаётий тажрибасини эзгу амалларга сафарбар этди.
Усмонхон Алимов 2006 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Ўтган давр мобайнида у республикада ижтимоий-маънавий, диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Исломнинг инсонпарварлик моҳиятини асраш ва кенг тарғиб этиш, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш ишига беқиёс ҳисса қўшди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сўнгги йилларда амалга оширилган диний соҳадаги ислоҳотлар, хусусан, янги мадраса ва масжидларнинг очилиши, Қуръон ўқитиш курсларининг ташкил қилиниши, Қуръони каримнинг араб ва ўзбек тилларида чоп этилиши, идора қошида ахборот марказининг ташкил этилиши, “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолиятини йўлга қўйиш, мусулмон мамлакатлари ва хорижий ҳамкорлар билан муносабатларнинг мустаҳкамланиши каби хайрли ишларда муфтий ҳазратнинг хизматлари катта бўлди.
У 2012 йилда Ислом олами уюшмаси таъсис мажлисининг аъзоси ҳамда Бутундунё уламолар кенгаши аъзоси этиб сайланди. Сўнгги йилларда Иорданиянинг Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинадиган “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатидан муносиб ўрин эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала