Россия

Россия толибларнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши шартини айтди

© AFP / ROMEO GACADВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
РФ ТИВ Россия қачон "Толибон"*ни террорчи ташкилот рўйхатидан ўчиришини айтди
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонда янги ҳокимият ўзини маданиятли тутишига ишонч ҳосил қилганидан кейингина толибларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариши мумкин.
Бу ҳақда "Россия-24" телеканали эфирида Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
В поисках Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Инфографика
Ашраф Ғани қаерда?
Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият жангарилар мамлакатни қандай бошқараётганини кузатиб келмоқда.
"Агар улар инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг асосий, фундаментал тамойилларини бузмаса, унда бундай қарорни қабул қилиш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳуқуқидир", - деди Кабулов.
Унинг таъкидлашича, ушбу қарор Россия томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда, толибларни террорчилар рўйхатидан чиқариш жараёни бошлаб юборилади.
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Колумнистлар
Шок ва даҳшат: дунё Афғонистонда ўз тақдирини кўрди
"Толибон"* БМТ ХК томонидан террорчилар рўйхатидан чиқарилгандан кейингина РФ ҳам ташкилотни террорчилар сафидан чиқариши мумкин, деб қўшимча қилган Кабулов.
Куни кеча жангарилар Қобулга ҳужум қилиб, президент саройини эгаллаб олган эди. Давлат раҳбари Ашраф Ғани истеъфо берди ва Афғонистонни тарк этди. ОАВ берган хабарларга кўра, АИР собиқ президенти самолёти Уммонга қараб йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Россия Олий суди "Толибон"ни 2003 йилда террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшган.
*РФда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала