Сурхондарёда Афғонистон ҳарбий самолёти қулаб тушгани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Афганистан
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Oбуна бўлиш
Шеробод туманида Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг белгисига эга самолёт қулаб тушгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг белгисига эга самолёт 15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоровнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, мазкур ҳолат ўрганилмоқда.
“Воқеа жойидан бизга маълумот йўллашяпти. Бир соат ичида рус ва ўзбек тилида баёнот берамиз”, - деди Зулфиқоров.
Унинг қўшимча қилишича, мутахассислар бу хабарни ўрганиш учун йўлга чиқишган.
Янгиликлар лентаси
0