“Толибон”* Афғонистондаги уруш якунланганини эълон қилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Афганистан
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Oбуна бўлиш
Толиблар* Афғонистон аҳолиси ва хорижлик дипломатларнинг хавфсизлигига кафолат берилишини айтган.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. “Толибон”* ҳаракати сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистондаги уруш якунланганини маълум қилди, мамлакатни бошқариш шакли тез орада аниқ бўлади.
“Мамлакатимизда 20 йил олдин бошланган бу урушни тугатдик”, - деди у “Al Jazeera” телеканали эфирида.
Наим яна Афғонистон аҳолиси ва хорижлик дипломатларнинг хавфсизлигига кафолат берган. Унинг сўзларига кўра, толиблар* барча афғон арбоблари билан мулоқотга тайёр ва уларга зарурий ҳимояни кафолат беришади.
Аввалроқ “Толибон”* вакиллари Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллашган эди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели переговоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Мирзиёев ва Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0