Тошкентда Полгар ва Ананд қатнашган халқаро турнир якунланди

© Фонд масс-медиаТурнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте
Турнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Oбуна бўлиш
Финалда жами 100 нафар иштирокчилар чемпионлик учун баҳс олиб боришди.
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. "Zakovat-Gambit" турнирида 4000 га яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди ва саралаш босқичида қатнашди.
Саралаш босқичида 5 та гуруҳдан энг юқори балл топлаган 20 киши финал йўлланмасини қўлга киритди.
Финалда жами 100 нафар иштирокчилар чемпионлик учун баҳс олиб боришди.
© Фонд масс-медиаТурнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте
Турнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Турнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте
Икки кун давомида дунёнинг энг кучли гроссмейстрлари ёш шахматчилар учун мастер-класс отказишди.
Жумладан, Вишванатан Ананд, Юдит Полгар, Рустам Қосимжонов, Тимур Гареэв ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар бир пайтнинг ўзида 20 киши билан дона суришди.
Маълумот учун турнирнинг финал босқичида энг ёш шахматчи 7 ёш, энг ёши улуғи эса 71 ёшли шахматчи иштирок этишди.
Турнир якунларига кўра, ўз гуруҳларида юқори поғоналарни эгаллаган шахматчиларга совринлар топширилди.
1-ўрин соҳиблари 50 млн, 2-ўрин 30 млн ва 3-ўрин эгалари 20 млн сўмдан пул мукофотларига эга бўлишди.
Шунингдек, қизлар ўртасидаги мусобақаларда ажойиб иштирок этган 4 нафар қиз 20 млн сўмдан пул мукофотига эга бўлдилар. Энг ёши улуғ иштирокчига 20 млн ва энг ёш шахматчига 10 млн сўм пул мукофоти берилди.
А Гуруҳ
🥇 Нодирбек Абдусатторов
🥈 Рустам Қосимжонов
🥉 Шамсиддин Воҳидов
B Гуруҳ
🥇 Азамат Дауримбетов
🥈 Таир Ваҳидов
🥉 Никита Хорошев
Энг яхши кўрсаткич кўрсатган аёл қатнашчи Гулруҳбегим Тоҳиржанова
С Гуруҳ
🥇 Муҳиддин Мадаминов
🥈 Ҳумоюн Бекмуродов
🥉 Алмас Раҳматуллаев
Энг яхши кўрсаткич кўрсатган аёл қатнашчи Баҳора Абдусатторова
D гуруҳи
🥇 Баҳром Баҳриллаев
🥈 Асрорбек Омонов
🥉 Сарварбек Олимжонов
Энг яхши кўрсаткич кўрсатган аёл қатнашчи Афруза Ҳамдамова
E гуруҳи
🥇 Ҳондамир Элмирзаев
🥈 Абдураҳмон Абдуназаров
🥉 Шерали Равшанов
Энг яхши кўрсаткич кўрсатган аёл қатнашчи Камола Нурматова
Энг ёши улуғ қатнашчи учун махсус соврин соҳиби
Владимир Владимиров (71ёш)
Энг ёш қатнашчига махсус соврин соҳиби
Орият Обиджонов (7ёш)
Янгиликлар лентаси
0