Дунёда

Трамп Байденни шармандаларча истеъфога чиқишга чақирди

© AP Photo / Ross D. FranklinБывший президент США Дональд Трамп
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
АҚШнинг собиқ президенти амалдаги Оқ уй раҳбари истеъфога чиқиши зарур деб ҳисоблашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда рўй берган воқеалардан сўнг Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байденнинг истеъфога чиқиш вақти келганини маълум қилди.
“Байденнинг у Афғонистонда йўл қўйган ишлари учун шармандаларча истеъфога чиқиш вақти келди... Бу (истеъфо – таҳр.) унчалик катта иш бўлмаслиги керак, чунки у аввал бошдан қонуний сайланмаган эди”, - дейилади Трампнинг Twitter᾽да тарқатилган баёнотида.
14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан мамлакат қўшинлари бутунлай олиб чиқиб кетилишини маълум қилди. Шундан сўнг Афғонистонда “Толибон”* ҳаракати фаоллашди ва мамлакатнинг йирик шаҳарларини бирин-кетин эгаллаб ола бошлади.
15 август куни улар Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллашди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш учун” мамлакатни тарк этганини билдирди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Афғонистондаги уруш якунланганини эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала