АҚШ Россиянинг яхши инсонларига зарба берди

© AFP 2023 / Shakib Rahmani Американские солдаты в аэропорту Кабула
Американские солдаты в аэропорту Кабула  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
Кобул аэропортида янги фожиа авж олди. Қўрқувдан даҳшатга тушган афғонлар учиш-қўниш йўлагини тўлдириб юборишди, америкалик ҳарбийлар “оқ соҳиблари” қочишини пана қилиб, уларга қарата ўт очишди. Бир неча киши ўлдирилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Америкаликлар Афғонистондан пойабзали ва зирҳли техникасини йўқотиб, жуфтакни росталаётган бир пайтда улар томонидан хонавайрон қилинган мамлакатда ҳақиқий фожиа рўй бермоқда. Унинг сюжети, афсуски, яхши таниш. Истило қилиш даврида кўплаб афғонлар америкалик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилишни бошлашди. Ҳозир улар толибларнинг* қасосидан даҳшатга тушишмоқда.
Давка и паника: как люди штурмуют аэропорт Кабула в надежде убежать из Афганистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Ур-йиқит, ваҳима: Афғонистондан қочиб кетиш илинжидагилар Кобул аэропортига ҳужум қилмоқда
Атиги бир неча киши – америкаликлар томонидан мамлакат президенти этиб тайинланганга ўхшашлар – захира аэродормдан чет элга қочиб кетишга муваффақ бўлди. Қолган коллаборационистлар америкалик дипломатлардан уларга виза беришларини сўраб зора қилишди, тушкунликка тушишди, бошқа элчихоналарга бориб сарғайишди. Аммо йиллар давомида ўз контингентини Афғонистонда ушлаб турган НАТОга аъзо мамлакатлар иттифоқдошларига омон қолиш учун кичик бир имконият ҳам қолдиришмади. Улар ўзлари билан овора эди: нарсаларини чамадонларга жойлаштиришдўи, элчихоналардаги ҳужжатларни ёқишди, самолётларга ўтириб олишди.
Кобул аэропортида янги фожиа авж олди. Қўрқувдан даҳшатга тушган афғонлар учиш-қўниш йўлагини тўлдириб юборишди, америкалик ҳарбийлар “оқ соҳиблари” қочишини пана қилиб, уларга қарата ўт очишди. Бир неча киши ўлдирилди.
Бу воқеа янгилик эмас. Америкаликлар Сайгондан худди шундай жуфтакни ростлашганди. Ўшанда уларга ишлаган жанублик вьетнамликлар оломон бўлиб америка элчихонасига ҳужум қилганди, кетаётган америкаликлар транспорти ортидан ўзини ташлаганда. Улар ватанида қолишдан ва истилочилар фармонига кўра содир этган жиноятлари учун жавоб беришдан қўрқувга тушишганди.
Бугунги кунда Ироқда америкаликлар билан ишлаётган ҳарбий таржимонлар партизанлар қўлидан мунтазам ўлим топаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб туради. Кўпинча уларга таҳдид қила бошлашади, улар америка визасини сўраб мурожаат қилишади, аммо рад жавобини олишади. Тез орада коллаборационистни отиб ўлдирилган ҳолда топишади – баъзан яқинлари билан биргаликда.
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Шок ва даҳшат: дунё Афғонистонда ўз тақдирини кўрди
Ҳатто америкалик ҳарбийлар, дунё да унчалик ҳиссиётганга берилмаганлар, ўз ҳукуматидан озгина бўлсада инсонпарварлик кўрсатиб, улар эгаллаган мамлакатларда уларга ишлаган ходимларга ёрдам беришни сўрашади. Бироқ йўқ, Штатлар сиёсати ўзгармасдан қолмоқда. Бу унга ишонганларни доимо ва намойишкорона сотиш.
Америкалик коллаборационистларнинг тақдири, кўриб турганимиздек, аянчли. Нега улар сафи ҳеч кам камаймайди? Нима сабабдан дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган кишилар бу ифлос ва хавфли ишга жазм қилашади? Боз устига нафақат қашшоқ Афғонистонда, балки бир пайтлар фаровон бўлган совет Болтиқбўйида?
Бу ерда гап шундаки, бўлажак полицайлар америка режими томонидан бутун дунё бўйлаб етиштирилмоқда, уч босқичда. Аввалига бу шунчаки тараққий топаётган глобал кундалик ҳаёт тарафдорлари. Фаоллар, яхши нарса курашчилари ва ёмон нарсаларга қарши бўлганлар. Улардан кўпчилиги бутун умри давомида ўзининг ажойиб ишлари билан шуғулланишади ва ҳалол фуқаро бўлиб қолишади. Бироқ уларнинг бир қисми қайсидир пайт англайдики, тараққиётнинг асосий душмани – қўққисдан – уларнинг мамлакати ва унинг нотўғри халқи бўлади.
Бу босқичда фаол ўз халқидан ажариб чиқишга уринади. У долзарб мавзулар ҳақида гапиришда, чиқиндиларни саралашда ва ўзининг веганли латтесини ичишда давом этади, аммо у бора-бора ўзининг тор базмларида қўғирчоққа айланиб боради. Бир вақтнинг ўзида у бугунги кунда юзлаб мегаполисларда, Найробилан тортиб Пекингача, Буэнос-Айресдан тортиб Москагача, яшаётган олий табақали кишилар қаторида бўлиши кераклигини ҳис қилади.
В поисках Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Ашраф Ғани қаерда?
Бироқ йўллар ўтади, фаол кексаяди, атрофдаги ҳеч нарса ўзгармайди. Мамлакат ҳали ҳам ўша, нотўғри, халқ ҳам ўша, нотўғри, у эса шундай олий табақали ёқалари оқ бўлган кийим кийган одамча.
Мана шунда фаолнинг унинг мамлакатига охир-оқибат асосий Деморкатиядан тўғри бўлган демократлар кириши ҳақидаги қасоскорона орзулари туғилади. Улар фаолни нотўғр халқ устидан гауляйтор этиб тайинлашади. Ёки аввал бошда ҳеч бўлмаганда полицай этиб. У долларда яхши маош ола бошлайди ва идораларга бўйсунувчи халқни калака қила бошлайди.
Собиқ совет ҳудудидан бўлган полицайларнинг бу орзулари икки серияда ўйналади. Биринчисида – тараққиётчилар америкалик ҳарбийлар ёрдамида ўзининг нотўғри аҳолисини таъзирини беради. Иккинчисида – Москвага қараб юришади.
Бундай фантазияларда бизнинг замондошлар ўн йиллаб яшашади. Ўч олиш, ҳасадгўйлик, хўжайин орзуси – бу лузернинг (омадсиз) бирламчи аломатлари, албатта. Аммо омадсизлик – бу ҳамённинг эмас, балки мия ҳолати.
Бу кўплаб жараёнлар кўз ўнгимизда Украина, Грузия, Болтиқбўйи мамлакатларида бўлиб ўтди. Узоққа боришнинг нима кераги бор? Бир пайтлар жамоатчиликни “Уренгойлик Коля” воқеаси ғазабини келтирган эди. Чунки айнан шу воқеад яхши рус боласидан бўлажак полицайга айланиш жараёни яққол кўринган эди.
Ҳар замонда америкаликлар ўз иттифоқчиларини чув тушириб кетишади: ҳарбий можаро вақтида ёрдамга келишмайди, мисол учун. 2008 йилдаги грузинлар ёки 2019 йилдаги курдларни олиб қаранг. Нима бўлса ҳам, иттифоқчилар ҳалок бўлмоқда. Лекин уларнинг ўрнига янгиси келяпти.
Боевик Талибана* на улице в афганском городе Герат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Ҳукумат ўзгарган Афғонистондаги вазият қандай
Америкаликларни майда ишлар қизиқтирмайди. Югославия тақдирини ёдга олинг. Европадаги пойтахт – Белград устига америка бомбаларининг қулаши. Улар ҳам Милошевич тарафдорлари, ҳам “Ғарб қадриятлари” мухлисларини тенг равишда ўлдирганди. Бомбапаноҳларда қўрқувдан ҳам кекса коммунистлар, ҳам ёш глобалчилар бирдек титрарди. Ўшанда уларни оқ хўжайинлар қаҳридан ҳеч нарса қутқармаганди.
Афғонистонда нималар рўй бераётганига қараб, Украина ва Болтиқбўйидаги элиталар ғимирлаб қолишди, ҳаяжонга тушиб қолишди. Кечирасиз, демак, америкаликлар кетиши мумкин? Чамаси, шундай. Украина газ қувурисиз дастаги бўлмаган чамадон бўлди қолди. Болтиқбўйилик йўлбарсларнинг ҳеч вақоси йўқ, қарздан ташқари. Уларнинг америкаликларга нима кераги бор ўзи? Ҳарбий плацдармалар Россияга қарши қандай қаршилик қилади? Бироқ, кўринишидан, ҳамкорлар бу иш умидсиз ва телбанамо эканлигини англашди. Ҳа, улар ўз ортидан вайроналар, депрессия ва қашшоқликни қолдириб, хоҳлаган пайтда кетишлари мумкин.
Мужчина перевозит газовые баллоны. Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Нотинчлик туфайли Афғонистонда суюлтирилган газ нархи кескин ошди
Қизил майдон бўйлаб америка танкларида ўтишни шунчалик орзу қилган полицайларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди ва ўтакалари ёрилди. Тепадагилар, аёнки, учун қулайгина захира аэродромларни ҳозирлаб қўйди. Пастдагиларнинг воқеликка дуч килишлари муқаррарлиги аён бўляпти.
Россия собиқ советининг маданий маркази сифатида бу жараён юмшоқ ва оғриқсиз ўтиши учун ғамхўрлик қилади. Чиппакка чиққан орзулар тасаллиси америкаликларсиз ҳам ҳаёт яхши ўтиши бўлади. Бундан баттари бўлмайди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0