Бугун Усмонхон Алимовнинг уйларида таъзия маросими бўлиб ўтади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил дом Усмонхона Алимова, выразил соболезнования его семье
Шавкат Мирзиёев посетил дом Усмонхона Алимова, выразил соболезнования его семье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов шу йил 15 август куни 71 ёшида вафот этди.
ТОШКEНТ, 17 авг - Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий марҳум Усмонхон Темирхон ўғли Алимовнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган хонадонларида таъзия маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек хазратнинг жаназа маросими у киши таваллуд топган Самарқандда бўлиб ўтган эди.
Муфтий Усмонхон Алимов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Президент муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб "Улуғ инсон эдилар. Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди… У кишини яхши ном билан эслаб ишларини давом эттириб руҳларини шод қилайлик",- дея ҳамдардлик изҳор қилган эди.
Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов шу йил 15 август куни 71 ёшида вафот этди.
Усмонхон Алимов 2006 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланган эди. Ўтган давр мобайнида у республикада ижтимоий-маънавий, диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини асраш ва кенг тарғиб этиш, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш ишига беқиёс ҳисса қўшгани тилга олинган.
Янгиликлар лентаси
0