Германиянинг иккинчи ҳарбий самолёти Кобулдан Тошкентга йўл олди – ОАВ

Oбуна бўлиш
Германия ҳаво ҳарбий кучларига қарашли бўлган иккинчи самолёт Кобулдан Тошкентга йўл олди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Германия ҳаво ҳарбий кучларига қарашли бўлган иккинчи самолёт Кобулдан Тошкентга йўл олди, бортдаги йўловчилар сони ҳозирча номаълум.
Бу ҳақда РИА Новости Bild нашрига асосан хабар қилди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Россия толибларнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши шартини айтди
Нашр маълумотларига кўра, "душанба куни бўлган тартибсиз вазиятдан қочишга" уринишлар туфайли кечиктирилган Люфтваффе А400М аэробуси Кобулдан Тошкент йўналиши бўйича учиб кетди.
Душанба куни Кобул аэропортида дипломатик ваколатхоналар ходимлари бўлган вертолётлар кўплаб учиш-қўниши туфайли вазият хаосга айланди. Маҳаллий аҳоли Афғонистонни тарк этиш мақсадида аэропортга етиб келиб, нафақат биноларни балки самолётларга ҳам ҳужум қила бошлашди.
Аввалроқ, Германия ТИВ сешанба куни кечаси Кобулдан 7 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берди. Улар Германия ҳаво ҳарбий кучларига қарашли самолётларда учишди.
Янгиликлар лентаси
0