Сиёсат

Кимнинг лойиҳаси эди — Украинадаги давлат тўнтариши сабаби Янукович нигоҳида

© Sputnik / Алексей Вовк / Фотобанкка ўтишПротестные акции в Киеве
Протестные акции в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Януковичнинг сўзларига кўра, Украина ва Россиянинг нормал шериклик муносабатларига Ғарб РФнинг жаҳон сиёсатига илгари СССР эга бўлган мақомда қайтиб келиши хавфи сифатида қараган
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2014 йилда юз берган давлат тўнтариши сабаблари ҳақида гапирди ва у "ғарб лойиҳаси" бўлганини таъкидлади.
Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг мурожаатида айтилган. Мурожаат матни РИА Новостига тақдим этилган.
24 август куни Украина мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлайди. Янукович мамлакатни 2014 йилда, давлат тўнтаришидан сўнг тарк этган.
Бывший президент Украины Виктор Янукович  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Дунёда
Янукович Украинанинг 30 йил мустақилликдаги асосий хатосини айтди
"Ҳам Ғарб, ҳам Россия билан тенг ҳуқуқли мулоқот олиб боришга ҳаракат қилиб, мамлакат доимо қийинчиликларга дуч келарди, унинг илдизи ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлай олмаслигимизда эмас, балки геосиёсий маънодаги муаммоларда эди. Оддий шериклик. Украина ва Россия ўртасидаги нормал шериклик муносабатлари Ғарбда, асосан АҚШда, Россия Федерациясининг жаҳон сиёсатига собиқ СССР ўйнаган ролда қайтиши мумкинлиги таҳдиди сифатида қаралар эди", - дейилади мурожаатномада.
Собиқ президент сўзларига кўра, "Украинада ички сиёсий зўриқишнинг кучайиши ва унинг мухолифат ва ҳозирги ҳукумат ўртасида очиқ можарога айланиши бу вақт масаласи эди, холос".
2014 йилдаги давлат тўнтариши ҳукуматнинг "юмшоқлилиги" натижаси эмас эди, у "Украина Аксилроссия" лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши сифатида белгилаб қўйилганди, деб ҳисоблайди Янукович.
Политолог Юрий Светов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Аналитика
“Украинадан ҳамма чарчади” - сиёсатчи хулосаси
""Биз сўз эркинлигини ушбу "эркинлик" давлатчилик пойдеворига путур етказган ҳолатларда ҳам таъминлаган эдик. Биз Ғарбий ҳудудлар аҳолисининг улар миллий қаҳрамонлар деб ҳисоблаган кишиларга ёдгорлик ўрнатиш ҳуқуқига тўсқинлик қилмаганмиз. Токи бу истак мамлакат жануби -шарқида яшовчиларнинг тарихий хотирасини ҳақоратлашгача борган бўлса-да. Биз миллатчи ташкилотлар аъзоларини таъқиб қилмаганмиз, улар кун келиб давлатнинг бағрикенглигини қадрлашларига ишонган эдик. Биз кўп нарсаларга кўз юмгандик... Бу нотўғри сиёсат бўлган, деб ўйламайман. 2014 йилда содир бўлган давлат тўнтариши бизнинг "юмшоқлигимиз" натижаси бўлмаган эди. У "Украина Аксилроссия сифатида" лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши сифатида белгилаб қўйилган, агар биз буни факт сифатида қабул қилсак, ҳаммаси ўз ўрнига тушади", - деди Янукович.
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Россия
Путин Украина тўғрисида мақола ёзди
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисида битим имзоланиши муддатларининг кечиктирилиши "ҳокимиятни ноқонуний босиб олиш ва Россияга қарши истерия бошланишига сигнал" сифатида хизмат қилган.
"Ассоциация шартномасини имзолашга шошилганимизни тушунганимиз ҳамон, бизнинг рақибларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам бу қарорни ўтказиш пайига тушгани ҳолатига дуч келдик. Оқибатлар уларни қизиқтирмас эди, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам биз бугун Украинада кузатаётган ижтимоий-иқтисодий фожиа учун жавобгарлик амалдаги ҳокимият зиммасига юкланар эди", -деб ҳисоблайди собиқ президент.
Киевнинг бош майдони - Мустақиллик майдони - 2013 йил 21 ноябрда, Николай Азаров ҳукумати томонидан ЕИ билан ассоциация шартномасини имзолаш тўхтатилиши ҳақидаги эълондан сўнг евроинтеграллашув тарафдорлари томонидан эгаллаб олинган эди.
Генерал Ллойд Джеймс Остин III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Дунёда
Пентагон раҳбари Украинага "Россия тажовузига қарши" кўмакни ваъда қилди
Кейинчалик майдон куч тузилмалари ва радикаллар тўқнашуви эпицентрига айланди.
Юздан зиёд кишилар ўлими учун жавобгарликни Украинанинг янги ҳукумати ўзининг сиёсий оппоненти Виктор Янукович ва ИИВнинг "Беркут" махсус бўлинмалари зиммасига юкладилар.
Янукович ва "Беркут" ходимлари ушбу қотилликларга алоқадорлигини рад этиб келишади. Собиқ президент тинч митингчиларга қарата ўқ узиш буйруғини бермаганини ва ҳатто Киевдан милициянинг барча бўлинмаларини чиқариб кетиш топшириғини берганини айтади. Давлат тўнтаришидан сўнг "Беркут" махсус бўлинмаси тарқатиб юборилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала