Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Одамларнинг самолётдан қулаб тушишида америкаликлар айбдор - Толибон* вакили

© AP Photo / Shekib RahmaniСотни людей собрались возле транспортного самолета C-17 ВВС США на периметре международного аэропорта в Кабуле
Сотни людей собрались возле транспортного самолета C-17 ВВС США на периметре международного аэропорта в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Толибон* вакили самолётдан одамлар қулаб тушишида америкаликларни айблади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Душанба куни Кобул аэропортидан учиб чиққан самолётдан одамларнинг қулаб тушиши акс этган видео интернетда тарқалди, Толибон* ҳаракати вакили Суҳейл Шоҳин америкаликларни айблади.
Афғонистон ОАВлари Кобулдан учиб чиққан Америка самолётидан йиқилаётган одамлар акс этган видеони тарқатди, эҳтимол афғонлар, самолёт шассисига осилиб, қочмоқчи бўлишган.

"Америкаликлар хавфсизликни таъминлаши, ҳамма одамларнинг аэропортга киришига рухсат бермасликлари керак эди, бизнинг кучларимиз у ерда йўқ эди. Биз жавобгар эмасмиз. Улар у ерда жавоб беришган, бу бизники эмас, уларнинг самолёти эди", - деди Суҳейл Шоҳин Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, толиблар "аэропорт хавфсизлигини таъминлашга киришганидан сўнг, бундай ҳодисалар юз бериши тўхтади".
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала