Ўзбекистонга куёв бўлганларнинг асосий қисми Россиядан экани очиқланди

© Sputnik / AlexTikhomirovСвадебные кольца
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
Етти ой давомида 1 272 нафар ўзбекистонлик қизлар хорижий мамлакат фуқароларига турмушга узатилган
ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида 2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Адлия вазирлигидан олинган маълумотлар асосида хабар бермоқда.
Жумладан, 1 272 нафар ўзбекистонлик қизлар хорижий мамлакат фуқароларига турмушга узатилди ҳамда 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар Ўзбекистонга келин қилиб олинди.
Букет в руках невесты на свадьбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Тўй ва маросимларни ўтказишда чеклов киритилди
Куёвларнинг кўпчилиги Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа хорижий мамлакат фуқаролари бўлиб, келинларнинг кўпчилиги Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқароларини ташкил этди.
ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555та никоҳ қайд этилди. Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (16 680та) ва энг кам никоҳ Сирдарё вилоятида (3 667та) қайд қилинди.
Энг кўп қуда-андалик ришталарини боғлаган ҳудудлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳисобланиб, жами 1 517та ҳолатда икки қўшни ҳудудлар ўртасида никоҳ қайд этилган. Шунингдек, рўйхатда кейинги ўринларни Сирдарё ва Жиззах вилоятлари (519та), Самарқанд ва Жиззах вилоятлари (460та) эгаллаган.
ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 385 нафар ота-онаси хорижий мамлакат фуқароси бўлган болаларнинг туғилиши қайд этилди.
Энг кўп туғилиш ҳолатлари Сурхондарё (70та) ва Қашқадарё (43та) вилоятларида қайд қилинди.
ФҲДЁ органлари томонидан 96та чет элликлар, яъни икки томон ҳам хорижий мамлакат фуқароси бўлган шахсларнинг никоҳи қайд қилиниб, шундан энг кўп никоҳ Тошкент шаҳри (16та) ва Сурхондарё вилоятида (13та) қайд қилинган.
Янгиликлар лентаси
0