Жамият

Президент порахўрлик учун жавобгарликка тортилган мансабдорлар сонини очиқлади

Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
2021 йилнинг беш ойида 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўм.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида коррупция масаласига тўхталди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мамлакатда тараққиёт кушандаси бўлган иллат – коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилмоқда.
“Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил этмоқда”, - деди у.
Мирзиёев бу моддий зарарлар айбдорлардан ҳеч шубҳасиз ундириб олинишини қўшимча қилди.
“Коррупция балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам қатъий давом эттирилади”, - деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига хабар қилиш имконини берувчи eanticor.uz махсус дастурий таъминот ишга туширилган эди.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Сиёсат
Ўзбекистонда порахўрларнинг очиқ электрон реестри юритилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала