Колумнистлар

Қобул "американча орзу" билан видолашмоқда: жиҳод давом этяпти

© AP Photo / Sidiqullah KhanБоевики движения Талибан (Запрещено в РФ)
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Толиблар президент саройи устида ўз байроғини кўтарди ва жаҳон ҳамжамиятининг аксар давлатлари томонидан тезда эътироф этилиши эҳтимолдан йироқ бўлган Афғонистон Ислом Амирлиги ташкил этилганини эълон қилишга ҳозирланмоқда.
Афғонистон ўзининг кўп асрлик тарихида энг катта тўнтаришлардан бирини бошдан кечирмоқда. АҚШ ва альянс қўшинлари чиқарилиши бошланганидан сўнг, Ислом Республикаси расмий ҳукумати ҳукмронлиги атиги тўрт ойча давом этди. "Толибон"* 16-август куни ўз ғалабаси ва 20 йиллик уруш тугаганини эълон қилди, лекин мамлакатдаги зўравонлик даражаси "жиҳод" давом этаётганидан далолат бермоқда.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Россия
Россия толибларнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши шартини айтди
Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий турбулентлик Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар хавфсизлиги учун янги таҳдидларни туғдирмоқда. КХШТ мамлакатлари хавфсизлик таҳдидларига - қочқинлар оқими, наркотрафик, экстремистик мафкура экспорти ва чегарадаги қуролли провокацияларга адекват жавоб беришга тайёр.
"Толибон"* ўтган шанба ва якшанба кунлари Афғонистоннинг ўн бешдан ортиқ маъмурий марказларини эгаллаб олди ва бугун барча йирик шаҳарлар, жумладан, пойтахт - Кобулни (15 августда босиб олинган) назорат қилмоқда. Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Афғонистоннинг ягона маршали Абдул Рашид Дўстум сингари мамлакатни самолётда тарк этди. 16 август куни кечки пайт ҳолатига кўра, на Ғани, на Дўстумнинг қаердалиги ҳақида расмий тасдиқлар эълон қилинмади. Марказий Осиёнинг учта мамлакати - Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон ичида Афғонистоннинг собиқ президенти бўлган лайнер улар ҳудудига қўнмагани ҳақида баёнот бердилар.
Бу орада Афғонистондаги ғалабали "жиҳод" турли мамлакатлардаги террорчиларни фаолият доирасини кенгайтиришга ва ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринишга ундаши мумкин.
Самолет афганских ВВС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Жамият
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида афғон Қуролли кучлари самолёти қулаганини тасдиқлади
АИР Ҳукумат армияси ва нархи 70 миллиард долларга баҳоланган давлат хавфсизлик тизими деярли йўқ қилинди - у билан қўшиб дунёдаги энг яхши саналган НАТО стандартлари бўйича қўшинларни тайёрлаш тизими ҳақидаги афсона ҳам барҳам топди. Америкаликлар ўқитган бир неча юқори мартабали афғон офицерлари ҳам жангарилар томонига ўтиб кетди.
Толиблар президент саройи устида ўз байроғини кўтаришди ва жаҳон ҳамжамиятининг аксар давлатлари томонидан тезда эътироф этилиши эҳтимолдан йироқ бўлган Афғонистон Ислом Амирлиги ташкил этилганини эълон қилишга ҳозирланмоқда.
Этник тожиклар яшайдиган Панжшер провинциясигина ҳозирча "Толибон"га қаршилик кўрсатаётган ўчоқ бўлиб қолмоқда.
Мамлакатдаги хавфсизлик – энг паст кўрсаткичдан ҳам қуйироққа тушган. Шундай бўлса-да, уруш - террорчи ташкилотнинг асосий мавжудлик шакли бўлиб қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, толиблар Россия ва БМТда ҳозирча бошқа мақомга эга ҳам эмас.
Ҳатто "Толибон"* ҳаракати "Ал-Қоида"* ва "Ислом давлати - Хуросон"*даги исломчи-рақибларига қарши курашадиган тақдирда ҳам бу бир неча йилларга чўзиладиган жанговар ҳаракатлар деганидир.
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Колумнистлар
Шок ва даҳшат: дунё Афғонистонда ўз тақдирини кўрди
"Толибон"* жангчиларининг ислом амирлиги давлат тузилмасига трансформацияси (интеграллашуви) йланиши (интеграцияси) - бу кўплаб номаълум асоратларга эга бўлган ва яхши ўрганилмаган технологиядир. Ўрта ёшли афғонлар толиблар илк марта ҳокимият тепасига келган ва "янгича тартиб" ўрнатган 1996-2001 йиллардаги оғир даврни яхши эслашади.

Қобулдаги саросима

Биз коллектив Ғарб, Пентагон ва НАТОнинг энг катта геосиёсий мағлубияти ва шармандалигига гувоҳ бўляпмиз - Қобул ислом демократияси ҳақидаги "американча орзу" билан абадий видолашмоқда ва яна ўрта асрлар амирлигига шўнғияпти. Брюсселда эса, охиригача, Афғонистондаги вазиятни гўё унга таъсир қила оладигандек муҳокама қилишмоқда.
АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Канада ва бошқа кўплаб Ғарб давлатлари Афғонистон пойтахтидан ўз элчихоналарини шошилинч эвакуация қилишмоқда. Пентагон изчиллик билан "қутқарувчи" кучларини кучайтирмоқда, 6000 ҳарбий хизматчи америкалик дипломатларни эвакуация қилиш билан банд - бу илгари тахмин қилинганидан икки баравар кўпроқни ташкил этмоқда.
АҚШ армияси вертолётлари Қобул марказидаги элчихона мажмуасидан шаттл маршрути ёрдамида аэропортгача ўз ходимларини ташимоқда. Вашингтон ўз элчихонасини тўлиқ эвакуация қилиш ва махсус иммиграцион визаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган иттифоқчиларни (афғонларни) эвакуация қилиш учун 72 соат вақт ажратган.
Қолган коллаборационистлар тақдири эса олдиндан аён бўлганидек ачинарли. Бу ерда гап 350 мингга яқин ҳукумат кучлари ҳақида бормоқда (ҳозирча уларга уй-уйларига тарқалишга рухсат берилган).
Боевик Талибана* на улице в афганском городе Герат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Фото
Ҳукумат ўзгарган Афғонистондаги вазият қандай
Қобулдаги ва Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортдаги вазият ҳалокатли: минглаб афғонлар мамлакатни тарк эта олишмаяпти - бу ерда уларнинг аксариятини америкаликлар билан ҳамкорлик қилганлиги учун толиблар қўлида ўлим кутмоқда. Қобулдан амалга ошириладиган барча тижорат рейслари тўхтатилган, аэропортла вақти-вақти билан ўқ овозлари эшитилмоқда, тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.
Учиш -қўниш йўлагида Пентагон вакилларидан ташқари Буюк Британия, Туркия ва Озарбайжон ҳарбий хизматчилари ҳам тартибни сақлашга ҳаракат қилишмоқда. Шундай таассурот уйғонмоқдаки, толиблар ҳозирча қочқинларга учиб кетишга рухсат беряпти, бироқ хорижий қўшинларнинг Кобул аэропортида ҳозирлиги узоқ давом эта олмайди.
Жангарилар ҳукумат армиясининг бир нечта йирик ҳарбий базалари ва арсеналларини эгаллаб олишган ва ҳар хил қуролларга, жумладан, ҳужум самолётлари ва вертолётларига эга. "Толибон"* сафида бугун турли манбаларга кўра 75 мингдан 120 минггача жангари бор.
АҚШнинг афғон иттифоқчилари ўзларини алданган ҳис этишмоқда. TheWashington Post нашрининг қайд этишича, толибларнинг ҳокимиятга шиддатли келиши, бутун дунёдаги иттифоқчилар орасида американча хавфсизлик кафолатларининг мустаҳкамлигига шубҳа туғдиради (Россиянинг Суриядаги иттифоқчиларни қатъий қўллаб -қувватлаши бунга контраст яратмоқда). Ғарб даҳшатда афғон қочқинларининг янги оқимини кутмоқда.

КХШТ диққатни жамламоқда

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияга афғон йўналишида таҳдидларни қайтариш учун ҳарбий инструментлар керак бўлиши мумкин. Толибларнинг ўрта муддатли истиқболдаги ғалабалари қўшни давлатларда, айниқса "ҳаракат" нинг мафкуравий тарафдорлари кўпроқ бўлган Тожикистонда террорчилик фаоллиги ошишини юзага келтириши мумкин.
Келгуси ойларда тожик-афғон чегараси яқинида ўтказиладиган КХШТ Коллектив кучлар машғулотларига тайёргарлик кўрилмоқда. КХШТ бош котиби Станислав Зась 16 август куни Афғонистон бўйича баёнот берди.
Асосий низомлар:
мамлакатда ҳукумат ўзгариши КХШТ коллектив хавфсизлиги Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатади;
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Дунёда
Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди
Ташкилот тожик-афғон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда, КХШТ давлатлари хавфсизлигини таъминлаш энг устувор вазифадир;
тожик куч тузилмалари чегарадаги вазиятни тўлиқ назорат қилишмоқда, КХШТ механизмларини ишга солиш учун зарурат ҳозирча йўқ;
Тожикистон Республикасидаги вазиятнинг кескин тус олиши ва хавфсизлигига таҳдид солинса, иттифоқчига ёрдам бериш учун барча зарур коллектив чоралар кўрилади;
яқин ойларда тожик-афғон чегараси яқинида ўтказиладиган КХШТ Коллектив кучларининг машғулотларига тайёргарлик кўрилмоқда;
Сентябр ойининг ўрталарида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясида Афғонистон атрофидаги вазият муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бирига айланади.
Афғонистонда вазият ўткир тус олиши фонида Қозоғистон Қуролли кучлари огоҳлиги кучайтирилган. Бу, биринчи навбатда, махсус операциялар кучлари бўлинмаларига, фронт ва ҳарбий транспорт авиацияси, ҳаво мудофааси мудофаа тизимларига тааллуқлидир. Куч ва воситаларнинг туну-кун навбатчилиги ташкил этилган.
Пресс-секретарь  президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Жамият
Асадов Афғонистон билан боғлиқ воқеалар ҳақида турли миш-мишлар тарқатмасликка чақирди
Қўшимча хавфсизлик чоралари минтақадаги барча мамлакатларга (КХШТга аъзо бўлмаганларга ҳам) қўлланилади. Ўзбекистон толиблардан қочган 84 афғон ҳарбий хизматчисини Термиздаги назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказгани, сўнгра чегарани бузган афғон ҲҲК самолётини уриб туширгани тасодиф эмас. Тошкент қурол -яроғларнинг тўлиқ спектри ва нотинч қўшниларнинг эҳтимолий ҳаракатларини ҳисобга олишга мажбур. Айтганча, жанговар вертолётларнинг бир нечта экипажи толиблар томонига ўтган.
Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин "Тинчлик миссияси-2021" машғулотларига тайёргарлик базасини текширмоқда, унинг давомидаШҲТга аъзо давлатлар қўшинлари (кучлари) коалицион гуруҳи томонидан аксилтеррор операцияси вазифалари устида машғулотлар олиб борилади.
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Афғонистондаги уруш якунланганини эълон қилди
"Толибон"* ҳаракати вакили Афғонистон пойтахтидаги Россия элчихонасига ҳеч қандай таҳдид йўқлигини айтди. Бунга қарамай, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг фикрича, Москва уюшма тузумини тан олишга шошилмайди: "Тан олиш борасида биз ҳеч қаёққа шошилаётганимиз йўқ. Режим ўзини қандай тутишини кузатамиз", - деди у.
Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия муаммоли қўшни билан яшашга мажбур. "Толибон"* бошқа террорчи ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, бу эса "ҳамма ҳаммага қарши" бўлган афғон урушининг давом этишига асос бўлиши мумкин.
* – РФда таъқиқланган террорчи ташкилот
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram каналига аъзо бўлинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала