Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

РФнинг кейинги қадамлари Толибон* ҳаракатларига боғлиқ бўлади - Небензя

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишВасилий Небензя
Василий Небензя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
РФ Афғонистондаги шиддат билан ўзгариб бораётган вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда – Небензя.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши ва Толибон*нинг аниқ ҳаракатларидан келиб чиқиб, толибларга нисбатан расмий қадамлар белгилайди, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, РФ Афғонистондаги шиддат билан ўзгариб бораётган вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, бу атиги 10 кун олдин бўлиб ўтган олдинги Кенгашдаги муҳокамадан кейин таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ТИВ Афғонистон бўйича баёнот берди
"Толибларга нисбатан кейинги расмий қадамларимизга келсак, биз бу қадамларни вазиятнинг ривожланиши ва уларнинг аниқ ҳаракатларига қараб белгилаймиз", - деди Небензя.
Москвада мавжуд бўлган маълумотларга кўра, толиблар жамоат тартибини ўрнатишга киришишган, шунингдек, тинч аҳоли ва хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимлари учун хавфсизлик кафолатларини тасдиқлашди, деди дипломат.
"Умид қиламизки, ҳозирги шароитда дипломатик ходимлар ва БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси хавфсизлиги, уларнинг идоралари эса – дахлсизлиги таъминланади. Бу шароитда Россия Кобулдаги элчихонаси нормал ишлашини давом эттирмоқда", - дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, ваҳимага берилмаслик керак. Энг муҳими - тинч аҳоли ўртасида оммавий қон тўкилиши олди олинди. Шу билан бирга, у халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга миллий ярашувга ёрдам бериш ҳаракатларидан воз кечмаслик мажбуриятини кўрсатди, бу, хусусан, Россия, АҚШ, Хитой ва Покистонда кенгайтирилган “учлик” томонидан фаол равишда олиб борилди. Бунда Эрон ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин.
Сўнгги ойларда Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашуви гуманитар вазиятнинг кескин ёмонлашишига олиб келди. Мамлакатдан ташқарига кетган ва қочқинлар сони ҳақидаги кўплаб хабарлар хавотирга солмоқда.
Первый заместитель председателя Комитета Совета Федерации РФ по международным делам Владимир Джабаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Россия
Россия афғон чегарасида хавф туғилган тақдирда Ўзбекистонни ташлаб қўймайди – Джабаров
"Бу қўшни республикалар, жумладан, Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон ва Покистонга қўшимча юкни юзага келтиради, жангарилар минтақага, шу жумладан қочқинлар ниқоби остида кириб келиши хавфи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади", - деди РФнинг БМТдаги доимий вакили.
Унинг сўзларига кўра, Россия Марказий Осиёнинг барча бешта давлати билан ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий ташкилотлар - ШҲТ ва КХШТ орқали мунтазам алоқада.
Америка қўшинлари олиб кетилгандан кейин Афғонистондаги вазият кескинлашди. Охирги ҳафталарда радикал ҳаракат вакиллари ҳудудлар ва йирик шаҳарларни эгаллаб олишди. Жангарилар якшанба куни Кобулни эгаллаб олишди ва президент Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этди.
* - РФ ва бошқа давлатларда тақиқланган ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала