Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи сиёсатнинг ўзаро боғлиқ ва уйғун жиҳатлари ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, Янги Ўзбекистонни барпо этишда ташқи сиёсатга, дунёдаги олис ва яқин давлатлар билан дўстона ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Янги Ўзбекистонни барпо этишда ташқи сиёсатга, дунёдаги олис ва яқин давлатлар билан дўстона ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада ички ва ташқи сиёсатнинг ўзаро боғлиқ ва уйғун жиҳатлари ҳақида президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" нашрига берган интервюсида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Ўзбекистон Афғонистонда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор – Мирзиёев
"Аввало, шуни таъкидлаш керакки, биз мамлакатимиз янгиланиш даврига қадам қўйган биринчи кунлардан бошлаб очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат юритиш, дунёдаги барча тараққийпарвар мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатлар билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқдамиз", – дея таъкидлаган Ўзбекистон раҳбари.
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Мирзиёев манфаатпарастлик ва маишатга берилган ҳокимни мутлақо кечириб бўлмаслигини айтди
Мирзиёев шунингдек, Ўзбекистон бугун ўзининг узоқни кўзлаган сиёсати билан минтақамиз ва жаҳондаги сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айлангани, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Парламентлараро Иттифоқ, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан мамлакат ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилганлиги, Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлганлиги, Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақомини олганлигини эътироф этган.
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланганлиги ва унинг 2021 йил 22 февралда Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган 46-сессиясида муваффақиятли иштирок этди, дея алоҳида таъкидлаб ўтган давлат раҳбари.
Президент порахўрлик учун жавобгарликка тортилган мансабдорлар сонини очиқлади
“Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилмоқда. Ушбу муҳим ҳужжатда ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда",- дея ишонч билдирди Мирзиёев ҳамда Ўзбекистоннинг асосий хорижий шериклари ҳисобланган Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқалари янада кенгаяётгани аҳамиятли эканини таъкидлади.
"Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу мамлакатда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдордир",- дея қўшимча қилади Мирзиёев.
Шунингдек, президент Ўзбекистон 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши ҳамда ҳозирги вақтда бу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0